Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ​тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Зомин тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ​тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

11 декабрь 2018 йил
825
0

Жўраев Шерозий Маматқулович

2017 йил февралидан Зомин тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

1967 йил 4 июнда Зомин туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. 1991 йил Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-иқтисодчи. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

1992-1993 йй. - Республика хўжалик ҳисобидаги «Ўзенгилмажмуа» бирлашмаси хўжалик ишлари мудири, ҳисобчиси, бош ҳисобчи вазифасини бажарувчи, ҳисобчиси

1993-1993 йй. - «Жиззахчўлқурилиш» бирлашмасига қарашли Зомин тумани йўл қурилиш бошқармаси 2-тоифали ҳисобчиси

1993-1994 йй. - Зомин тумани давлат солиқ инспекцияси инспектори

1994-1995 йй. - Зомин тумани давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахсларни солиққа тортиш бўлими давлат солиқ катта инспектори

1995-1995 йй. - Зомин тумани “Маматқул ота” хусусий чойхонаси бош ҳисобчиси

1995-2000 йй. - Сирдарё вилояти Меҳнатобод тумани давлат солиқ инспекцияси махсус назорат тафтиш бўлими инспектори, бош инспектори, шу бўлим бошлиғи

2000-2001 йй. - Сирдарё вилояти Меҳнатобод тумани давлат солиқ инспекцияси хуқуқий шахсларни солиққа тортиш ва назорат шуъбаси бошлиғи

2001-2002 йй. - Сирдарё вилояти Сирдарё тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари

2002-2002 йй. - Зомин тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари

2002-2006 йй. - Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси хўжалик юритувчи субъектларда хужжатли текширишлар ташкил этиш бўлими давлат солиқ инспектори

2006-2008 йй. - Зомин тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари

2008-2009 йй. - Зомин тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

2009-2016 йй. - Зомин тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

2016-2016 йй - Зомин тумани ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари

02.2017 й.х.в- Зомин тумани ҳокимининг иқтисодий ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Зомин туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли ва 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарорига мувофиқ комплекс таркибига кирувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради, комплексга умумий раҳбарлик қилади, ваколатига кирадиган вазифаларни ҳал этиш юзасидан зарур чора-тадбирларини белгилайди.

Комплекс таркибига кирувчи тегишли ташкилотлар раҳбарларини танлаш, лавозимга тавсия этиш ва зарур бўлганда алмаштириш масалалари бўйича таклифларни шакллантиради, тегишли таклифларни туман ҳокимига тақдим этади.

Жиззах вилоят ҳокимлиги тегишли котибияти ва гуруҳлари билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Туман ҳокимлигида ижро интизоми талабларига риоя этилишини назорат қилади ва таъминлайди.

Ҳудудда юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг улушини янада кўпайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш бўйича дастурларни амалга оширилишини назорат қилади ҳамда бу борадаги вазифаларни мувофиқлаштиради;

Ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини оширишга қаратилган тадбирларни амалга оширади;

Барча даражадаги бошқарув ва ижро органларининг ҳудудда қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, хусусий мулкнинг манфаатларини, тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва кафолатларини ҳимоя қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни чуқур таҳлил этилишини мувофиқлаштиради;

Ҳудудда чакана ва улгуржи савдони, хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, савдони ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини кенг жорий этиш, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан зарур чора-тадбирларини амалга оширишни;

Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот фаолияти, архив иши, интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимояқилиш самарадорлигини ошириш бўйича зарур тадбирларни амалга оширилишини таъминлайди;

Аҳолини истеъмол товарлари ва пуллик хизматлар билан таъминлаш бўйича маркетинг тадқиқотлари юзасидан бозорлар, ярмарка ва кўргазмалар ўтказилишини мувофиқлаштиради;

Туманнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, инвестиция, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, экспорт, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва уни самарали ижросини ташкил қилиш, дебитор-кредитор қарздорликларни юзага келишини олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш ва қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этади.

Иқтисодиёт масалалари бўйича тегишли вилоят бошқарма, ташкилотла ва идоралар ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиклаштириш, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулокот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқади ва сўзсиз амалга оширади;

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб- қувватлайди, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларининг кафолатларини таъминлайди, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида корхоналарни ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турли қатламлари бандлиги масалаларини ҳал этиш орқали маҳаллий бюджетлар ижроси жараёнида бюджетга тушумларни келиб тушишини кўпайтириш ва қўшимча захираларни аниқлаш;

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиради, кўп тармоқли фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш, бу соҳани индустриялашган тармоқка айлантириш мақсадида қишлоқ хўжалигининг барча турдаги маҳсулотларини кайта ишлаш ва экспорт қилишни кескин кенгайтириш учун махсус дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, ҳудудий саноат маҳсулотларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқади, дунёдаги нарх конъюктурасини ўрганиб таҳлил қилиб боради ва янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни янги бозорларда экспорт қилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса аҳолининг қишлоқ жойларда ҳаёт даражасини ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун пенсия ва нафақалар, реал даромадларини барқарор ошириш манбааларини яратади, замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига нақд пул тўловларини ўз вақтида амалга оширишни янги механизми ва тизимини жорий қилади.

Туман ҳокими раислигида қуйидаги комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади:

1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги асосий турдаги ижтимоий муҳим истеъмол маҳсулотлари нархларини назорат ва мониторинг қилиш бўйича доимий фаолият юритувчи туман комиссияси;

2..Такрорий экинларни экиш, етиштириш, олинган маҳсулотни қиш-баҳор мавсумига захирага ғамлаш ҳамда ички ва ташқи бозорларда сотиш ишларини ташкил этиш бўйича туман комиссияси;

3..Муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича туман комиссияси таркиби;

4.. Туман ҳудудий танлов комиссияси. (“ноль” харид қийматда сотилиши белгиланган объектлар учун минимал инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаш комиссияси)

Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйичабиринчи ўринбосари бошчилигидаги комиссиялар:

1..Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш бўйича комиссияси;

2..Ёшларни муддатли ҳарбий хизматга ва сафарбарлик чақируви резерви сафига тайинлаш бўйича туман чақирув комиссияси.

Қуйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

-
-
Туман иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими;
Туман статистика бошқармаси;
- Туман ҳокимлиги молия бўлими;
- Туман ғазначилик бўлими
- Туман давлат солиқ инспекцияси;
- Туман тижорат банклари;
- бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими;
- Туман меҳнат муносабатлари ва аҳоли бандлик бўлими;
- Туман бозорлари фаолияти;
- Туман архив иши бўйича ҳудудий бўлими;
- суғурта компаниялари туман филиали;

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар