Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Тинчликсиз ривожланиш бўлмайди

Тинчликсиз ривожланиш бўлмайди

15 август 2019 йил
19
0

— Бугун дунёда юз бераётган турли воқеа-ҳодисалар, таҳдидлар биргина ўша давлат ёки минтақа ҳаётига дахлдор деган одам адашади. Чегара билмас бу хавф-хатарлар бутун инсониятнинг, тараққиётнинг душманидир. Атрофимизда бўлаётган геосиёсий жараёнлар, диний экстремизм, терроризм, наркобизнес, миллатлараро низолар бутун инсониятга катта офатлар келтиришини ҳаммамиз кўриб, билиб турибмиз.

Барчамизга маълумки, «Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун қабул қилинган. Ушбу ҳужжат Президентимиз томонидан қонунчилик ташаббуси асосида парламентга киритилган эди.

Унда ҳозирги халқаро муносабатлар тизимидаги ўзгаришларга Ўзбекистон манфаатлари нуқтаи назаридан баҳо берилган. Давлатимиз ташқи сиё­сатининг асосий мақсади, принциплари, вазифалари ҳам­да устувор йўналишлари белгиланган. Шунингдек, ташқи сиёсий фаолиятни шакллантириш жараёнлари ва уни амалга ошириш механизмлари кўр­сатилган. Умуман олганда, дунёда ва минтақамизда юзага келган вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистоннинг ўз нуқтаи назари ифода этилган. 

Мазкур концепцияда баён этилган вазифалардан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, мамлакатимиз манфаатлари бевосита Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар билан чамбарчас боғлиқ. Шунинг учун Ўзбекистон ўзининг яқин қўшнилари билан муносабатларда доимо очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат юритиш тарафдори бўлиб келган. Минтақадаги барча долзарб сиёсий, иқтисодий ва экологик муаммолар ўзаро манфаатларни ҳисобга олган ҳолда, амалий мулоқот ва халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳал этилишининг тарафдори бўлган. Бунинг ўзи ҳам давлатимиз доимо тинчлик, тотувлик, ўзаро ҳамжиҳатлик тамойилларига содиқлигини англатади.

Парламент аъзолари, кенг жамоатчиликка мазкур қонуннинг мазмун-моҳиятини янада кенгроқ тушунтиришга қаратилган тарғибот ишларини олиб бориш лозим, деб ўйлайман. Тинч­ликни асраш учун ҳамма баравар ҳаракат қилиши, курашиши зарур. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, тинчликсиз ривожланиш бўлмайди, ривожланишсиз эса келажак ҳам йўқ.

 

З. Алимов

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар