Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » МАҲАЛЛАЛАРАРО ФУТБОЛ МУСОБАҚАСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

МАҲАЛЛАЛАРАРО ФУТБОЛ МУСОБАҚАСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

17 май 2021 йил
178
0

   “Спортни сев, спорт билан яша” шиори нафақат таълим муассасалари ёшларини спортнинг турли йўналишларида бирлаштира олди, балки, юртимиздаги барча ёш тоифаларини ўз атрофига жипслаштирди.

         Бугун тумандаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг футбол майдонида бўлиб ўтаётган футбол бўйича баҳслар ҳам ана шу мақсадларни ўз олдига қўйган турнир ҳисобланади.

    Спортнинг "мини футбол" тури бўйича уюшмаган ёшлар ўртасида ДХХ "Раҳбар кубоги" учун мусобақаларнинг 1-сектор ҳудудидаги илк босқичи очилиш маросимида туман ҳокимининг ёшлар ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари С. Парманов қатнашиб, барча жамоаларга муваффақият тилади.

         Шунингдек, ДХХ туман бўлими вакиллари, спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси туман бўлими бошлиғи Б. Қўйбоқов ҳамкор ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этган очилиш маросимида чарм тўп ихлосмандлари баҳсига старт берилди.

           Мазкур баҳслар 4 та секторлар ҳудудида ўтказилиб, секторларда ғолиб чиққан жамоалар финал босқичида ўзаро беллашадилар.

         Қизғин ва муросасиз кечаётган мусобақалар давом этмоқда.

 Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар