Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » КУБОК ФИНАЛЧИСИ НОМИ МАЪЛУМ

КУБОК ФИНАЛЧИСИ НОМИ МАЪЛУМ

28 май 2021 йил
179
0


 

 

   “Спортни сев, спорт билан яша”, шиори остида 3-сектор ҳудудидаги 10 та маҳаллалар жамоалари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича старт олган вилоят Давлат ҳавфсизлик хизмати раҳбари кубоги баҳсларининг туман босқичи доирасида уюшмаган ёшлар ўртасида ўтказилган мусобақа ғолиблари аниқланди.

    Даштобод шаҳар Улуғбек маҳалласида ташкил этилган мусобақа қизғин ва курашларга бой тарзда бўлиб ўтди. Мусобақада “Улуғбек” ва “Нурафшон” жамоалари ёшлари ўзларининг истеъдод ва иқтидорларини намойиш этиб, кубокнинг асосий финал баҳсларида 3-сектор номидан ким иштирок этишини ҳал қилиб олдилар.

   Ўйин натижаларига кўра “Нурафшон” жамоаси ўйинчилари ғолиб бўлиб, йўлланмани қўлга киритди.

    Мусобақа якунида 3-сектор раҳбари Ф.Тўйчиев ва Даштобод шаҳар ҳокими М. Таниқуловлар томонидан фаол иштирокчилар эсталик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

 

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар