Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » “Тўмарис издошлари” танловининг вилоят босқичи Зоминда бўлиб ўтди

“Тўмарис издошлари” танловининг вилоят босқичи Зоминда бўлиб ўтди

04 февраль 2021 йил
254
0

Жамиятимизда миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, оила қўрғонини мустаҳкам ҳимоя қилиш ҳамда аёл ҳарбий хизматчиларнинг салоҳиятларини янада ошириш мақсадида Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинлари тизимида фаолият юритаётган ҳарбий аёллар ўртасида “Тўмарис авлодлари” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

 

Танловда ҳарбий қизлар 5 та шарт бўйича беллашдилар. Тўмарис издошлари таништирув, долзарб мавзу, пазандалик сирлари, савол-жавоб, эркин мавзу шартлари бўйича куч синашди. Улар ҳарбий бўлишларига қарамай, оилада яхши уй бекаси, севимли ёр, меҳрибон она ва моҳир пазанда эканликларини шартлар давомида намойиш этишди.

 

Танлов иштирокчиларининг ҳар бир чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезони асосида одилона баҳоланди. Муросасиз утган баҳсда 1 ўринни сержанд Д.Аралова қўлга киритиб Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Иштирокчилар махсус диплом ва совғалар билан тақдирландилар.

Зомин тумани ҳокимилги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар