Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин тумани истеъмолчиларига замонавий электр ҳисоблагичларини ўрнатиш ишлари бошланди

Зомин тумани истеъмолчиларига замонавий электр ҳисоблагичларини ўрнатиш ишлари бошланди

31 июль 2019 йил
28
0
Хабар қилганимиздек, Президентимизнинг 2018 йил 23 октябрда “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан мамлакатимиз бўйлаб электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда. 

Хусусан, Жанубий Кореянинг “КТ Сorporation” компанияси билан ҳамкорликда Жиззах вилоятининг Зомин тумани истеъмолчиларига ҳам замонавий электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди. Зомин туманида жами 27 672 та ҳисоблагич ўрнатилиши белгиланган.
Ҳозирда Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов, Арнасой, Пахтакор, Ғаллаорол ва Зомин туманларида замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда. 2019 йил якунига қадар вилоятнинг барча туманларида замонавий электр ҳисоблагичлар тўлиқ ўрнатилиши режалаштирилган.
IMG_3390.jpg
Эслатиб ўтамиз, ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан бепул ўрнатилмоқда.
Ҳурматли истеъмолчилар, ушбу ишларни амалга оширишда пул талаб қилинаётган ёки манфаатларингиз камситилаётган бўлса,“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 71-233-01-28, 78-150-75-64 рақамларига ҳамда Telegramʼдаги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” канали орқали ҳам ўз мурожаатларингизни йўллашингизни сўраймиз.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар