Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » “Long Sheng Group” компанияси “Зомин-фарм” Эркин иқтисодий зонасида тармоқли фармацевтика комплексини барпо этмоқчи

“Long Sheng Group” компанияси “Зомин-фарм” Эркин иқтисодий зонасида тармоқли фармацевтика комплексини барпо этмоқчи

05 август 2019 йил
40
0

Жиззах вилоят ҳокимлигида Хитой Халқ Республикасининг “Long Sheng Group” компанияси номидан вакил сифатида қатнашган "Long Sheng Pharma LTD" ва "Здоровье" хайрия жамғармаси вакилларини вилоят ҳокими Эргаш Салиев қабул қилди.

Қабулда Жамоат саломатлигини қўллаб-қувватлаш "Здоровье" хайрия жамғармаси бошқаруви раиси Владимир Агеев, суғурта, лизингни молиялаштириш, авиация бўйича маслаҳатчи, IT транспорт соҳасида “SEALINE Group” директорлар кенгаши раиси Анвар Муллабеков "Long Sheng Pharma LTD" компаниясининг Ўзбекистондаги расмий вакили Алишер Меркамедбаевлар иштирок этишди.

Учрашувда Зомин туманида амалга оширилиши кўзда тутилаётган кўп тармоқли фармацевтика комплексини барпо этиш хақида сўз борди.   

“Long Sheng Group” - 1995 йилда кимёвий-фармацевтика ускуналари, фармацевтика хом ашёси ва нефт-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича Хитой давлат холдинг компаниясининг таркибий қисми сифатида ташкил етилган.

Бугунги кунда "Long Sheng Pharma LTD" учта халқаро ваколатхонага эга, ўнлаб юқори малакали ходимлар, 40 дан ортиқ мамлакатларда 200 га яқин бизнес шериклари мавжуд.

Фармацевтика саноатида 20 йил давомида "Long Sheng Pharma LTD" мазкур соҳада ишончли халқаро бизнес ҳамкор, МДҲ ва Шарқий Европада фармацевтика воситаларини етказиб берувчи етакчи компания сифатида обрўга ега бўлди.

Компания бизнесининг асосий йўналишлари:

тайёр формаларни ишлаб чиқариш учун фармацевтика моддаларини етказиб бериш;

фармацевтика ишлаб чиқариш учун технологик ускуналарнинг кенг танлови;

ампулалар, флаконлар, капсулалар ва бошқа сарф материаллари;

қадоқлаш материаллари;

сотишдан кейинги, шунингдек муҳандислик хизматлари комплекси;

фармацевтика моддалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш хизматлари;

дори-дармонлар ва тиббий асбоб-ускуналар тўғрисида маълумотлар тўплашда малакали хизмат кўрсатиш.

Маҳсулот халқаро сифат стандартлари ва ГМП талабларига жавоб беради.

"Long Sheng Pharma LTD" - Россияда ва чет елда саноат кўргазмаларининг доимий иштирокчисидир.

Учрашувда компания вакиллари томонидан нормалар ва қоидаларга асосан рақобатдош устунликка эришиш учун фармацевтика корхонасининг асосий воситаларига самарали инвестицияларни жалб этиш бўйича хизматлар хақида маълумот бериб ўтилди.

Жумладан, фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳаларни бажариш ва фойдаланишга топшириш, фармацевтика соҳасида ишлаб чиқарилаётган замонавий технологияларни ўз вақтида жорий этишни таъминлаш каби йўналишларда фаолият олиб боради.

“Long Sheng Group” ширкати консалтинг, лойиҳалаш, лойиҳаларни татбиқ этиш, текшириш ва малакалаш асосида муҳандислик хизмати комплекси дастурларини ўз ичига олиши қўшимча қилинди.

Мазкур лойиҳа “Зомин-фарм” Эркин иқтисодий зонасида 10 га ер майдонга GMP “яхши ишлаб чиқариш амалиёти” ва ҳалол стандартлари асосида барпо этилиши компания вакиллари томонидан таъкидлаб ўтилди.

Корхонанинг 25 минг.м.кв ер майдонга курилиши ва натижада 450 та ишчи ўрни яратилиши хақида маълумот берилди.

Лойиҳанинг умумий киймати 120 млн. АҚШ долларига баҳоланмоқда ҳамда маълумот ўрнида техник-иқтисодий асослашдан сўнг янада аниқ инвестиция қиймати хақида маълумот тақдим этилиши айтиб ўтилди.  

Янги барпо этиладиган корхона, дори воситалари ва инновацион турдаги дори воситаларини ишлаб чиқарувчи завод сифатида ишга туширилади.

Истиқболли бозорга иложи борича тезроқ кириб келишини таъминлаш учун ишлаб чиқаришнинг дастлабки 3 йиллиги замонавий ишлаб чиқариш майдончалари ва юқори даражадаги маркетинг билан бирлаштирилган фаол фармацевтика моддаси (AFS) ва тайёр дозалаш шакли (SFC) ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича самарали тузилма яратилиши устида иш олиб борилаётгани таъкидланди.

Учрашув сўнгида компания вакиллари Зомин туманида ИП ООО “ALPSTREAM” номи остида хорижий корхона очиш бўйича керакли амалий ишлар олиб борилишини ва техник-иқтисодий асослаш ишларини якунлаш бўйича тезкор амалий ишлар бажарилишини маълум қилдилар.

Ўз ўрнида Жиззах вилояти хокимлиги томонидан лойиҳани амалга оширишда зарур бўлган чора-тадбирлар кўрилиши инвесторларга айтиб ўтилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар