Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Суд қарори ижроси бажарилди

Суд қарори ижроси бажарилди

18 февраль 2021 йил
528
0

2019 йилда Зомин тумани ҳокимлиги томонидан тумандаги Ш.Рашидов МФЙ, Мустақиллик кўчасида жойлашган фуқаро Джураев Дилмурод Бахтиёровичга тегишли бўлган турар жой биноси маълум бир қисми давлат ва жамоат эҳтиёжлари нуқтаи назаридан бузилиши бўйича кўчмас мулк объекти эгаси розилиги билан бино 83 572 687 сўмга баҳоланиб, мазкур маблағ туман ҳокимлиги томонидан мулк эгасига тўлиқ тўлаб берилган.

 

Шунга қарамасдан, фуқаро Д.Джураев ўтган вақт мобайнида бузилиши лозим бўлган турар жой биносининг бир қисмини ўз ихтиёри билан бузмасдан келганлиги оқибатида, Зомин туман бош режасида тасдиқланган 4Р-40 автомобиль йўлининг ўтишига ҳамда йўл қурилишдаги  йўлакчаларга  қурилиш ишларини амалга оширишда ҳалақит бераётганлиги сабабли, туман ҳокимлиги томонидан фуқарога нисбатан судга даъво аризаси киритилган. 

Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг 2020 йил 17 январдаги ҳал қилув қарорига кўра, жавобгар Д.Джураев томонидан Зомин тумани, Ш.Рашидов МФЙ, Мустақиллик кўчасидаги энига 5 метр, бўйига 6.88, 2 метр, жами 34,41 кв.м.дан иборат низоли турар жой биноси мулк эагси ҳисобидан буздириш белгиланган.

Ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Зомин туман бўлими томонидан бугунги кунга қадар иш юритувида бўлиб, ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 21, 87-моддаларига мувофиқ, жорий йилнинг 18 февраль куни мажбурий ижро ҳаракатларини амалга оширишда Зомин тумани ҳокимлиги, туман ички ишлар ходимлари, туман ФВВ ЁХХБга қарашли экипаж, маҳалла  раиси ва профилактика  инспектори ҳамда туман тез ёрдам бўлими масъул ходимлари иштирокида мажбурий ижро ҳаракати олиб борилиб, Джураев Дилмуродга тегишли турар жой биносининг бир қисми бузилди.

Мажбурий ижро бюроси

Зомин туман бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар