Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Тенгдошлари орасида тенгсиз – Фарангиз

Тенгдошлари орасида тенгсиз – Фарангиз

25 февраль 2021 йил
222
0

Яқингинда Зоминда “Ёш китобхон” кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтганлиги тўғрисида хабар берган эдик. Туман босқичида 15-19 ёш тоифаси бўйича 1-ўринни Ғайбуллаева Фарангиз Ҳусан қизи қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичи йўлланмасини қўлга киритган эди.

Жорий йилнинг 23 февраль куни Жиззах шаҳрида “Ёш китобхон” кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Бу гал ҳам Фарангиз ўз тенгдошлари орасида тенгсиз эканлигини исботлаб, 15-19 ёшлилар тоифасида 1-ўринни қўлга киритиб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Ушбу ғалаба билан Фарангиз Ғайбуллаевани туман ҳокимлиги ва раҳбарияти номидан қизғин қутлаб қоламиз ҳамда бўлажак республика босқичида ҳам сўнмас ғалабалар тилаб қолади.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар