Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда “Ботир Зокиров санъати давомчилари” кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

Зоминда “Ботир Зокиров санъати давомчилари” кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

26 февраль 2021 йил
266
0

Бугун – Зомин туман 12-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида буюк санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров хотирасига бағишлаб “Ботир Зокиров санъати давомчилари” республика кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

 

Танловда умумий ўрта мактаблар, мусиқа ва санъат мактаблари, маданият маркази тўгарак аъзолари ва санъатга ихлосмандлари бўлган 16 нафар ҳаваскор ёшлар иштирок этди. Танлов давомида иштирокчилар Ботир Зокиров репертуаридан ўрин олган энг сара намуналардан жонли ижрода чиқишлар қилди.

 

Якуний натижага кўра, 1-ўринни Салоҳиддин Самадов, 2-ўринни Суннат Пиримқулов, 3-ўринни Райҳона Норқўзиева эгаллади.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом билан, фаол иштирокчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар