Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси томонидан спорт мусобақаси ташкил этилди

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси томонидан спорт мусобақаси ташкил этилди

07 март 2021 йил
155
0

Жорий йилнинг 4 март куни тумандаги 60-сонли умумтаълим мактабида Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Зомин туман бўлими томонидан тумандаги умумтаълим мактаблари педагог ва ишчи аёл ходимлар ўртасида спортнинг 7 тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

 

 

 

8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ташкил этилган мусобақада мактаблардан ташриф буюрган 100 нафарга яқин аёл ўқитувчилари иштирок этди.

Кескин ва муросиз ўткан мусобақада 70-сонли мактаб жаомаси волейбол бўйича, 3-сонли мактаб жамоаси стритбол бўйича, 12-сонли мактаб жамоаси стол тенниси бўйича, 5-сонли мактаб жамоаси енгил атлетика бўйича, 7-сонли мактаб жамоаси шашка спорт тури бўйича биринчи ўринни қўлга киритди.

 

 

Мусобақа сўнгида ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар билан тақдирланди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар