Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » ИНВЕСТОР ҲУҚУҚИ - СУД ҲИМОЯСИДА

ИНВЕСТОР ҲУҚУҚИ - СУД ҲИМОЯСИДА

09 март 2021 йил
268
0

Зомин туманлараро иқтисодий суди томонидан жорий йилнинг 4 март куни Зомин туманида жойлашган “JIZZAX ORGANIK” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси биносида Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-663-сонли қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан учрашув ўтказилди.

 

Ушбу учрашувда, инвесторларга юқоридаги Қонун ҳужжати асосида Иқтисодий процессуал кодесига янги инвестициявий низолар бўйича 301-модда ва рақобатга оид ишлар бўйича 302-моддалар киритилганлиги алоҳида таъкидланиб ўтилди.

Жумладан, инвестициявий низолар бўйича йирик инвесторнинг, рақобатга оид ишлар бўйича тарафларнинг хоҳишига кўра, ушбу тоифадаги ишлар бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов таркибида, қолган инвестициявий низолар инвесторнинг хоҳишига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари томонидан биринчи инстанция суди сифатида кўрилиши, йирик инвестор бўлмаган инвесторнинг инвестиция фаолияти билан боғлиқ даъволар жавобгар жойлашган ердаги туман (шаҳар), туманлараро иқтисодий судга ёки Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига тақдим этилиши мумкинлиги, йирик инвесторнинг инвестиция фаолияти билан боғлиқ даъволар, шунингдек товар ва молия бозорларидаги рақобат соҳасидаги муносабатлардан келиб чиқадиган даъволар жавобгар жойлашган ердаги туман (шаҳар), туманлараро иқтисодий судга ёки Ўзбекистон Республикаси Олий судига тақдим этилиши мумкинлиги тушунтириб ўтилди.

 

Мазкур қонунга кўра, Иқтисодий процессуал кодексининг 301-моддаси бўйича инвестициявий низолар жумласига:

1) инвестиция шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ низолар;

2) инвестиция шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги низолар;

3) инвестиция шартномасининг бажарилиши билан боғлиқ низолар;

4) инвестиция шартномасидан келиб чиқадиган солиқ, божхона, ижтимоий, экологик ва бошқа мажбуриятларнинг инвестор томонидан бажарилиши билан боғлиқ низолар;

5) инвестиция шартномаси бўйича инвесторга берилган мол-мулкни талаб қилиб олиш ёки бундай шартнома бўйича неустойка ундириш ва (ёки) зарарлар ўрнини қоплаш тўғрисидаги низолар киришлилиги белгилаб берилганлиги тушунтириб ўтилди.

Бундан ташқари, Рақобатга оид ишлар тоифасига аниқ тушунча киритилиб, унга кўра юридик шахслар, шу жумладан чет эл юридик шахслари, хўжалик бошқаруви органлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда монополияга қарши орган ўртасида товар ва молия бозорларида рақобат соҳасидаги муносабатлардан келиб чиқадиган низолар рақобатга оид ишлар жумласига киришлилиги 302-модда билан белгилаб берилганлиги тўғрисида ҳам тушунчалар бериб ўтилди.

Зомин туманлараро иқтисодий судининг раиси

Шомурод Бегматов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар