Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Хотин-қизлар бандлигини таъминлашда субсидия маблағлари ажратилмоқда

Хотин-қизлар бандлигини таъминлашда субсидия маблағлари ажратилмоқда

17 март 2021 йил
220
0

Зомин туманида хотин-қизларни тадбиркорликка йўналтиришдан ташқари, уларни уй шароитида бандлигини таъминлаш, қўшимча даромад топишларига кўмаклашиш борасида “маҳаллабай” тизимда манзилли ишлар давом этмоқда.

Айниқса, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази туман бўлими томонидан “Аёллар дафтарига”га киритилган хотин-қизларга Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан субсидия асосида иссиқхоналар қуриб берилиши уларнинг даромадлари ошиши, иссиқхона парвариши бўйича билимлари ошишига замин яратмоқда.

Бугун – Навбаҳор МФЙ йиғинида истиқомат қилувчи, “Аёллар дафтари”га киритилган Ёдгорой Хасанова ҳамда Малохат Бегалиева ҳам мана шундай, уй шароитида ўзини-ўзи банд қилаётган хотин-қизларимиз сафига қўшилди.

 

Уларга Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази туман бўлими томонидан субсидия маблағлари ҳисобидан 1 сотихдан иссиқхона қуриб берилди.

 

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар