Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » СУДЬЯ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

СУДЬЯ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

19 март 2021 йил
113
0

 Зомин туманлараро иқтисодий суди томонидан жорий йилнинг март ойида Зомин туманидаги “Темурийлар издошлари” нодавлат таълим муассасасида таълим олаётган ўқувчи ёшлар билан давра суҳбати ўтказилиб, ушбу учрашувда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига сўнгги йилларда киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида, шунингдек ёшларнинг “Интернет” тармоқларидан самарали фойдаланиш юзасидан тушунчалар бериб ўтилди.

 

Учрашувда ўқувчи ёшлар суд-ҳуқуқ соҳасида ўзларини қизиқтираётган саволлар билан мурожаат қилишиб, ўзларига керакли маълумотларга эга бўлишди.

Ўқувчилар билан ўтказилган тадбир сўнггида фаол қатнашган ўқувчи ёшлар суд томонидан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси китоби билан тақдирланиб чиқилди.

Учрашувлар савол-жавобларга бой ва қизғин суръатда олиб борилди.

 

Шомурод Бегматов

Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар