Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотлари фаолиятида бир кун

Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотлари фаолиятида бир кун

28 сентябрь 2019 йил
68
0

 
Жамиятимизда хотин-қизлар нуфузини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш бугунги куннинг долзаб вазифаларидан биридир. Шу маънода, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев  томонидан 2019 йил 21 июнь куни  Олий  Мажлис Сенатининг  йигирманчи ялпи мажлисида хотин-қизлар учун муносиб иш ва турмуш шароити яратиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, аёлларнинг социал-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш масалаларига алоҳида урғу бериб ўтилди.

Белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, олдинга қўйилган режалар асосида республика, вилоят ва туман Хотин-қизлар қўмиталари  фаолиятида ҳам туб ўзгаришлар кузатилмоқда.

Шу йилнинг 21-30 сентябрь кунлари Жиззах вилоятида Хотин-қизлар қўмитаси  раислари ҳамда маҳалла  мутахассисларининг  кундалик, хафталик  ҳаракатлар тизими ижроси юзасидан вилоят семинари бўлиб ўтмоқда. Семинар доирасида иштирокчилар 27 сентябрь куни Зомин туманига ташриф буюрди. Ташриф давомида, хотин-қизлар қўмитаси мутахассислари раҳбарлигида Хотин-қизлар қўмитасининг маҳаллалардаги бошланғич ташкилотини тузиш, улар фаолиятини қандай йўлга қўйиш хусусида масъул вакиллар томонидан қўшимча тушинтиришлар бериб ўтилди.
 

Зомин туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси  раиси  Н.Р.Файзиева Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотларининг бугунги фаолияти хусусида тўхталиб, уларнинг тузилиш тартиби ва ишлаш тизими ҳақида батафсил ахборот бериб ўтди.

Унга кўра, Хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилотлари биринчи босқичда 30 нафар аёлдан ташкил этилган бўлиб, улар 6 нафардан иборат кичик гуруҳларга бўлинган.

  1. Оилага кириш гуруҳи;
  2. Саломатлик мактаби гуруҳи;
  3. Бандлик ва тадбиркорлик гуруҳи;
  4. Жиноятчилик профилактикаси гуруҳи;
  5. Таьлим ва тарбия гуруҳи.

 

Ушбу гуруҳ аъзолари хафта давомида ўз йўналишлари бўйича МФЙдаги эҳтиёжманд оилаларга бориб улар билан мулоқот олиб боришади. Юзага келаётган муаммолар аниқланади ва  ечим йўллари белгиланиб, тадбирлар амалга оширилади. Бу ўз навбатида ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни манзилли қўллаб-қувватлаш, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб бориш, хотин-қизлар ўртасида бандликка кўмаклашиш ва тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш, оналар касаллиги ва перинатал касалликлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, хотин-қизлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни йўқотиш, уларга юридик маслаҳатлар бериш каби ишларга тизимли ёндошиш имконини бермоқда.

 

Семинар давомида иштирокчилар тумандаги “Қизларжон клуби”, “Саломатлик мактаби”, “Оила” илмий-амалий  тадқиқот маркази Зомин тумани бўлими қошида ташкил этилган “Бўлғуси келин-куёвлар  инновацион мактаби”, туман “Саломатлик маркази” раҳбари С.Умрзоқова, Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинида Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис Л.Мустофоқулова, Хотин-қизлар қўмитаси қошидаги “Аёллар ижтимоий мослашув маркази”  раҳбари З.Ўралова каби бир қанча муассаса ва фаол аёллар иш фаолияти билан яқиндан танишди ҳамда вилоятнинг бошқа туманларида ушбу йўналишлар бўйича олиб борилаётган ишлар бўйича ахборотлар алмашилди.

Йиғилиш якуни бўйича вазифалар белгиланиб, якуний қарор қабул қилинди.

 

 

Зомин туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар