Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Жаҳон банки Ўзбекистонни энг ислоҳотчи Топ-20 давлатлар рўйхатига киритди

Жаҳон банки Ўзбекистонни энг ислоҳотчи Топ-20 давлатлар рўйхатига киритди

30 сентябрь 2019 йил
16
0

 

Бизнес юритишни енгиллаштиришда энг катта ислоҳотлар амалга оширган дунёдаги 20та топ-давлатлар ичида Ўзбекистон ҳам эътироф этилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди, дейди kun.uz ахборот сайти.

Жаҳон банки «Бизнес юритиш» халқаро рейтинги доирасида охирги бир йил ичида бизнес юритишда енгилликларни назарда тутувчи энг кўп ислоҳотларни амалга оширган 20та давлатни эътироф этди. Булар ичида Ўзбекистонда 5та йўналиш бўйича амалга оширилган қадамлар алоҳида тан олинди.

Жаҳон банки Ўзбекистон охирги даврда миноритар инвесторларни ҳимоя қилишни мустаҳкамлаган, солиқлар тўлаш тизимини соддалаштирган, шартномалар ижросини амалга оширишни кучайтирган, шунингдек ташқи савдо йўналишида сезиларли янгиликлар киритган.

Бундай ташқари, тижорат ташкилотларида мустақил кенгаш аъзолари бўлиши юзасидан янги талаблар ва аудит қўмиталарининг мавқейи мустаҳкамланди.

Инфратузилма солиқлари фойда солиғи билан бирлаштирилгани ҳам алоҳида таъкидланган. Жаҳон банки медиация институтини ривожлантиришга қаратилган қадамларни ҳам эътироф этиб, бу борада ягона ҳуқуқий база шаклланганини ва медиациядан фойдаланишни рағбатлантириш механизмлари жорий этилганини таъкидлаган.

Божхона соҳасида эса хавф-хатарни таҳлил қилиш асосида текширувларни амалга ошириш тартиблари киритилганини ҳам маъқуллаган.

«Адлия вазирлиги ушбу йўналишда ислоҳотларни олиб боришда иштирок этган барча ташкилотлар ва уларнинг мутасаддиларини ушбу эътироф билан табриклайди», дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Манаба: Kun.uz

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар