Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Устозлар кунига муносиб туҳфа

Устозлар кунига муносиб туҳфа

01 октябрь 2019 йил
51
0

  

Мактаб – мўътабар маскан. Билимлар оламига илк қадам, ўзликни англаш, касб-ҳунарга интилиш, беғубор орзулар айни шу гўшадан бошланади.

Билим олган киши ҳар томонлама камол топган, ахлоқли, камтарин, комил инсон бўлади. Билим инсонни ақл-идрокли, ҳунарманд, иродали, эътиқодли қилади. Илм олиш одоби ҳақида Имом Ғаззолий шундай ёзадилар: “Илмнинг аввали сукут қилиш, кейин тинглаш, ундан кейин ёд олиш, унга амал қилиш, кейин эса тарқатиш – бошқаларга ўргатишдир
 

Бугун, 1 октябрь – Ўқитувчилар ва мурабийлар куни туманимизнинг Қўёноқли, Мисрали ҳамда Сурхонобод қишлоқ аҳолиси ва айниқса ўқувчи ёшлари учун қўшолоқ байрам сифатида ёдларида қоладиган кун бўлди. Даштобод шаҳридаги 65-сонли умумтаълим мактабининг Қуёнқулоқ қишлоғидаги филиали фойдаланишга топширилди.
 

Тантанали равишда ташкил этилган очилиш маросимида туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Ғ.Омонқулов, туман халқ таълими бўлими мудири А.Эргашев, Қуёнқулоқ, Мисрали ҳамда Сурхонобод маҳалла фуқаролар йиғини раислари, туман нуронийлари, ота-оналар, 65-умумтаълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.

Авваллари, қишлоқ болалари 5 км.дан ортиқ масофадаги мактабга бориб таълим олишар эди. Бу ўз навбатида, болаларнинг сифатли таълим олишига салбий таъсир кўрсатиб келаётганди. Ушбу масканнинг очилиши эса, болалар узоғини яқин қилиб, билим олишларида қўшимча қулайликлар яратиб беради, дейди Туман халқ таълими бўлими  мудири А. Эргашев.
 

Мактаб 2019 йил давлат инвестиция дастури асосида қурилган бўлиб, ҳозирда ўқув жихозлари билан тўлиқ таъминлаган ҳолда, 140 ўқувчини ўз бағрига сиғдир олади.

Тадбир сўнгида йиғилган меҳмонлар учун байрам дастурхони ёзилиб, Қуръон тиловат қилинди. Ўқувчи ёшлар томонидан тайёрланиб келинган концерт дастури намойиш этилди.

 

Зомин туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар