Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Устоз ва мураббийлар доимо эҳтиромда

Устоз ва мураббийлар доимо эҳтиромда

01 октябрь 2019 йил
28
0

Устоз ва мураббийлар доимо эҳтиромда

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Жиззах вилоятида ҳам Ўқитувчи ва мураббийлар куни кенг нишонланди. Жиззах шаҳридаги “Ўрда” истироҳат боғида вилоят ҳокимлиги томонидан устоз ва мураббийлар байрамига бағишлаб байрам тантанаси ташкил этилди. 

Бугун Президентимизнинг ёш авлод камолоти учун таълим тизимини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, ўқув-тарбия жараёнига илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларни кенг жорий этишда амалга ошираётган ҳаракатлари туфайли мамлакатимизда мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланмоқда.
3.jpg
5.jpg

Жорий йилнинг ўтган даврида вилоят маҳаллий бюджетининг 710,9 миллиард сўми ёки ялпи харажатларнинг 43,6 фоиздан зиёди айнан таълим тарбия соҳасига йўналтирилгани ҳам давлатимиз томонидан кўрсатилаётган катта ғамхўрликнинг амалий ифодасидир.
2019 йил инвестиция дастури доирасида 45 та таълим муассасасида 46 миллиард сўмлик, “Обод қишлоқ”, “Илғор ҳудуд” дастурлари бўйича 82 та умумтаълим мактабида 78,5 миллиард сўмликдан зиёд қурилиш-реконструкция ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Қадимий “Ўрда” боғида Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишлаб ташкил этилган катта байрам юртимизда ушбу касб эгаларига кўрсатилаётган юксак эҳтиром ва эъзоз ифодаси бўлди. Боғда ҳар бир шаҳар ва туман учун ажратилган жойга байрам дастурхони ёзилди.
Тантанали тадбирда вилоят хокими Э.Солиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўқитувчи ва мураббийларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Байрам арафасида юртимизда таълим тизимини ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ёшларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнатлари учун давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлганлар қаторида бир гуруҳ жиззахлик педагоглар ҳам бор.
13.jpg
10.jpg
Байрамда ушбу мукофотлар ўз эгаларига тантанали топширилди.
– Ўзгача нишонланаётган бу йилги байрам бизни беҳад мамнун этаётир, – дейди Арнасой туманидаги 11-умумтаълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими И.Қосимов – Таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўқиш сифати ва педагог ходимларнинг билим ва малакасини ривожлантиришга қаратилган “Замонавий мактаб” давлат дастури бизни янада самарали ишлашга руҳлантирмоқда. Байрам арафасида давлатимизнинг юксак унвонига сазовор бўлишим эса айниқса менинг қувончимни янада оширди. Бу ҳурмат ва эътиборга жавобан бор билим ва иқтидоримни шогирдларимга бериб, ёш авлод тарбиясидек шарафли ишга бутун куч-ғайратимни бағишлайман
Республикамизнинг таниқли санъаткорлари ва ёш хонандалар ижросидаги дилрабо куй-қўшиқлар байрам кечасига хуш кайфият бағишлади.
Т.БЕКНАЗАРОВ.

Манба:Uza.uz
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар