Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Шарафли ва машаққатли касб эгалари эътиборда

Шарафли ва машаққатли касб эгалари эътиборда

02 октябрь 2019 йил
46
0

Муаллимлик – буюк мақом! “Муаллим” сўзининг маъноси илм берувчи, таълим берувчи, ўргатувчи демакдир. Бу сўзнинг маъносиёқ, Устозлик мақомининг қай даражада юксак мартаба эканлигини кўрсатади.
 

Ҳар қандай жамиятда фаровонликнинг барқарор бўлиши аввало таълим тизимига бўлаётган эътибор билан белгиланади. Осмони мусаффо, сарҳадлари мустаҳкам юртдагина ислоҳатлар эмин-эркин амалга оширилиб, мамлакат обод, турмуш фаровон бўлади. Шунга кўра, 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами барчамизнинг байрамимиз, умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиши анъана тусига кирган. Бу байрам ўзини чин фидойи деб билган, қайси соҳада, қай жабҳада меҳнат қилмасин, мамлакат тараққиётига ўзининг улушини қўшаётган ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун азиз айёмдир.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда устоз ва мураббийларнинг жамиятдаги ҳурматини янада ошириш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Буни ҳаётимизнинг ҳар жабҳасида кўришимиз мумкин. Жумладан, жорий йилда 1 октябр – Устоз ва мураббийлар куни илк бор ўзгача бир кўтаринки руҳда нишонланмоқда.
  

Жорий йилнинг 1 октябрь куни Зомин туманида ҳам ана шу мўтабар касб соҳиблари бўлмиш устоз ва мураббийлар куни байрами муносабати билан Жиззах шаҳридаги сўлим “Ўрда” боғида байрам дастурхони ёзилди. Байрам тадбирида ўрта-махсус таълим, халқ таълими, мактабгача таълим, маданият, спорт соҳасида фидокорона меҳнат қилиб келаётган устоз ва мураббийлар, нафақадаги ўқитувчилар иштирок этишди.
  

Тантанали равишда ташкил этилган байрам тадбирини туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Ғ.Омонқулов очиб берди ҳамда Зомин туман ҳокими А.Абдуғаниевнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди.
 

Шунингдек, туман ҳокимлиги томонидан соҳада кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган 50 дан ортиқ устоз ва мураббийлар ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.
 

Байрам дастури маданият уйи томонидан тайёрланган шўх куй ва қўшиқлар жўрлигида давом этди.

Зомин туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати



скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар