Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин туманида аҳоли томорқасидан унумли фойдаланмоқдами?

Зомин туманида аҳоли томорқасидан унумли фойдаланмоқдами?

03 октябрь 2019 йил
24
0

O`zLiDeP Зомин туман Кенгаши ҳамда  Республика Фермер дехқон хўжаликлар ва томорқа ер эгалари Кенгаши билан ҳамкорликда  фермер хўжаликларига яратилаётган имкониятлар, “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойилини жорий этиш ҳамда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиши каби масалалар юзасидан семинар ташкил этилди.

Аҳамиятли томони, семинар давомида иштирокчилар тумандаги бир қанча фермер хўжаликлари фаолияти билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар. Айниқса,  Сурхонобод қишлоғида  яшовчи Зиёдулло ака Мингниёзовнинг ўз томорқасида олиб бораётган фаолияти кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди. Зиёдулло ака бу йил томорқасида болгар қалампири, бақлажон, помидор ва  узумдан мўл – ҳосил етиштириб, яхшигина даромад эгасига айланди.

- Айни пайтда яратилган шароит ва имкониятлар сабаб томорқалардан самарали фойдаланаётган юртдошларимиз сони кўпайиб бормоқда. O`zLiDeP  ходимлари ташкиллаштирган бугунги семинар ҳам тажриба алмашиш, мавжуд муаммо ва камчиликларни биргаликда ечишда жуда қўл келади. Бундай тадбирларни тез-тез ўтказиш мақсадга мувофиқ, - дейди  Зиёдулло ака. 

Дарҳақиқат, мулоқотлар давомида томорқа эгалари томонидан бир қанча муаммоли масалалар кўтарилди. Масалан, кўпгина томорқаларда экинларни суғориш мақсадида 40-60 метр чуқурликда артизиан қудуқ қазилиб,  насос орқали сув чиқарилган. Шуларни ҳисобга олиб, томорқачилар учун электр энергия ҳаражатлари, ер солиғи бўйича имтиёзлар яратиш, айниқса ернинг шўрлик даражасини пасайтириш, логистика хизматини йўлга қўйиш каби таклифлар ўртага ташланди.

Сўнгра семинар иштирокчилари “Оби ҳаёт” ҚФЙ  ҳудудидаги “Юсуф диёр” фермер хўжалиги даласига ташриф буюришди. Хўжаликдаги   узум ниҳоллари парвариши, қурилаётган чорва комплекси хақида маълумотлар олинди. “Оби ҳаёт” ҚФЙ худудида  келгусида “Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида бир турдаги экинлар экиш борасида фикр ва таклифлар ўртага ташланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, O`zLiDeP Жиззах вилоят, туман Кенгашлари ҳамда  Республика Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши билан ҳамкорлик ташкиллаштирилган бундай семинарлар вилоятдаги барча туманларда бўлиб ўтмоқда. 

               O`zLiDeP вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар