Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ

27 май 2021 йил
148
0

 Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Зомин туман бўлими томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда туманимиздаги “Қўштол” қишлоқ фуқаролар йиғинида “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ташкиллаштирилди.

Меҳнат ярмаркасида туманимиздаги 28 та корхона ва ташкилотлар томонидан 538 дан ортиқ бўш иш ўринлари таклиф этилиб, ҳудуд бўйича ўтказилган ярмарка ишида жами 838 нафарга яқин фуқаро иштирок этди.

Шулардан 66 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди, уларнинг 27 нафари аёл, 37 нафари эса иш билан банд бўлмаган уюшмаган ёшлардан иборат. 

Шунингдек, касбга эга бўлмаган 21 нафар шахс Бандлик органлари томонидан меҳнат бозорида талаб юқори ҳисобланган касбларга бепул қайта ўқитишга жалб этилди.

Шунингдек, ярмаркада Бандликка кўмаклашиш бўлими ташаббуси билан тижорат банклари, савдо-саноат палатаси, Давлат солиқ инспекцияси ва таъминотчи корхоналар ҳамкорлигида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури доирасида тадбиркорлик павильонлари ташкил этилди.

   Таъкидлаш жоизки, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича самарали натижага эришиш мақсадида ҳозир махсус ишчи гуруҳлар тузилиб, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар билан алоҳида рўйхат шакллантирилмоқда.

“Ёшлар ишлари агентлиги” туман бўлими томонидан “Ёшлар дафтари”га киритилган бир қатор уюшмаган ёшларга сертификатлар, тикув машиналари топширилиб, субсидия олишлари учун тегишли йўл-йўриқ ва маслаҳатлар берилди.

Ана шундай олис ва чекка ҳудудларда бўлиб ўтадиган “Бўш иш ўрнилари ярмаркалари” барча ёш тоифасидаги аҳоли учун қўшимча имконият демакдир.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар