Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » “ПОЛВОНЖОН” БОЛАЖОНЛАРНИ ЎЗ БАҒРИГА ЧОРЛАЙДИ

“ПОЛВОНЖОН” БОЛАЖОНЛАРНИ ЎЗ БАҒРИГА ЧОРЛАЙДИ

28 май 2021 йил
298
0

     “Чилонзор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фойдаланишга топширилган “Полвонжон” мактабгача тарбия маскани биноси очилиш маросими бугун тантанали равишда бўлиб ўтди.

          Тадбирни туман ҳокими ўринбосари С. Пармонов очиб, мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама баркамол, етук инсонлар бўлиб етишишлари учун барча шароитлар имкониятлар ишга солинаётгани, зотан, ўсиб келаётган ўғил қизларимиз билимли, зукко ва замон билан ҳамнафас бўлиб улғайишлари давр талаби эканлигини таъкидлаб ўтди.

          Тантанали очилиш маросимида вилоят мактабгача таълим бошқармаси масъуллари, туман мактабгача тарбия бўлими вакиллари, туман ва маҳалла фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

          120 нафар болажонларни ўз бағрига олиши мўлжалланган мазкур бино барча қулай шарт-шароитларга эгалиги, замонавий жиҳозлар билан жиҳозлангани билан ҳудуд аҳолисини қувонтирди.

          Салкам 2 миллиард 700 миллион сўм маблағ эвазига қад ростлаган тарбия маскани болажонларни бағрига чорламоқда.

 Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар