Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » МУНОСИБ РАҒБАТ – ИНСОНГА ҚАНОТ

МУНОСИБ РАҒБАТ – ИНСОНГА ҚАНОТ

28 май 2021 йил
135
0

       Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида “Central Asia-2021:  Fan, ta’lim, ma’daniyat va biznesda internet va axborot-kutubxona resurslari” XIV  халқаро конференцияси доирасида бўлиб ўтган анжуманда соҳа ходимларини мамлакатимизда илк бора таъсис этилган “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.  

         Тақдирланганлар орасида Зомин Ахборот- кутубхона маркази мутахассиси Ибодатхон Жўраева  борлиги қувонарлидир.

          -Ибодат опа кутубхоначилик соҳасида қарийб 40 йилдан буён самарали меҳнат қилиб келмоқда, - дейди зомин Ахборот кутубхона маркази директори Наргиза Анварова. –У кишига берилган мазкур мукофотбарча жамоамиз аъзоларига берилган юксак унвондек, қувондик. Зотан, муносиб рағбат, қилаётган меҳнатингизга бўлган эътибор кишига қанот бағишлайди, яна ҳам шижоат билан ишлашга ундайди.

          Юртимизда аҳоли ўртасида китобхонликни оммалаштириш, тарғиб қилиш ва мутолаа маъданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Ана шу эътибор ва масъулиятни ҳис этган фидоий ходим аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишнинг янги тизимини яратишга, кутубхонларда сақланаётган миллий маъданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш ишларига  муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

   Шу билан бирга у ўз билим ва тажрибаларини ёш мутахассисларга қунт билан ўргатмоқда. Хозирги кунда кутубхонада фаолият кўрсатаётган ходимларнинг аксарияти унинг шогирдларидир.

    “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони билан Ибодат опа ва унинг жамоасини яна бир бор қутлаймиз!

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар