Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

28 май 2021 йил
284
0

      Халқ депутатлари Зомин туман Кенгашининг навбатдаги йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

    Унда туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, туман фаоллари ҳамда деутатлар иштирок этди.

   Сессияда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг рейтинг баҳолаш натижалари тўғрисидаги масала юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З. Омонқуловнинг ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро фуқаролик суди раиси Д. Эсанов ҳамда  Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси Ш. Бегматов. Жиноят ишлари бўйича Зомин туман суди раиси Ш. Шамсиевларининг 2021 йил 1-чораги давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти ҳақидаги ҳисоботлари тингланди.

   Кун тартибидан ўрин олган халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги масала юзасидан кенгаш котибият мудири М. Ғойибназаров ахборот берди.

  Туман худудида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб қувватлаш, “Темир дафтар”га киритилган оилалардаги меҳнатга лаёқатли фуқаролар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида 3-сектор раҳбари Ф. Тўйчев, 4-сектор раҳбари Ғ. Ачиловларнинг маърузалари эшитилди.

   Мазкур сессия давомида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга кўрсатилган моддий ва маънавий ёрдамлар бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи Б. Жонтурсуновнинг ахбороти тингланди.  

  Халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма бешинчи сессиясида тумандаги 2021 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурига тушган худудларни ободонлаштириш ишларига маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиш тўғрисида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш ва  хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган “Бешта муҳим ташаббус” ижросини таъминлаш учун маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиш тўғрисидаги, Ўзбекистан Республикаси Президенти: Ш. Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 8 апрелдаги худудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда 2021 йил учун бандлик дастурининг ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари доирасида “маҳаллабай” ишлаш тизими орқали аниқланган “ўсиш нуқталари”дан келиб чиқиб, ҳар бир маҳалланинг ривожланиш Йўл харитасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар юзасидан туман ҳокими А. Абдуғаниевнинг ахбороти тингланди.

  Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сонли  “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари директорларининг бўш ўринларига  номзодларини тасдиқлаш тўғрисида туман Халқ таълими бўлими мудири А.Эргашев ахборот берди.

  Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Шунингдек сессия якунида туман ҳокими А.Абдуғаниев  иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги"2020 -2022 йилларда  Жиззах  вилояти ,Зомин туманини комплекс ижтимоий иқтисодий ривожлантириш чора  тадбирлари тўғрисидаги"қарори  ижросини  таъминлаш бўйича  туманда олиб борилаётган ишлар  юзасидан матбуот  анжумани бўлиб  ўтди. Унда  оммавий ахбарот воситалари  вакиллари , депутатлар ва жамоат  ташкилотлари масъул  ходимлари иштирок  этдилар.Кун тартибидаги масала бўйича туманда  олиб борилаётган ишлар  юзасидан  атрофлича   маълумотлар берилди. Иштирокчилар тамонидан берилган саволларга   батафсил жавоблар қайтарилди. 

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар