Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » ТАДБИРКОРЛАРГА ИМТИЁЗЛАР КЕНГАЙМОҚДА

ТАДБИРКОРЛАРГА ИМТИЁЗЛАР КЕНГАЙМОҚДА

29 май 2021 йил
41
0

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 5087-сонли қарори билан тадбиркорларга бир қатор имтёзлар берилди.

   Хусусан, ушбу қарор билан 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилди ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланди.

   Шунингдек, ушбу даврдан чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилди.

   Бундан ташқари, ушбу қарор билан тадбиркорлар томонидан кредит маблағлари ва ер майдонларида олишда қатор имтиёзлар берилди.

 

Муроджон ФАЁЗОВ,

вилоят суди судьяси,

 

Шомурод БЕГМАТОВ,

Зомин туманлараро

 иқтисодий судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар