Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

31 май 2021 йил
120
0

  Жорий йилнинг 28 май куни ижтимоий тармоқларда  номаълум муаллиф томонидан  Зомин туманидаги ташкилотлар “Обод қишлоқ” дастури доирасида Ёшлик маҳалла фуқаролар йиғинига мажбурий тартибда ҳашарга чиқарилаётгани, кундузи ушбу маҳаллада ишлаб, кечалари ўз ишларини қилишга мажбур бўлинаётгани, бу ҳолат бир ойдан буён давом этиб келаётганини  иддао қилиб ўтади.

  Афсуски, хабарда мурожаатчи шахс ёки шахсларнинг номи келтирилмаган. Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунинг 29-моддасига кўра тегишли ташкилот томонидан кўриб чиқилмайдиган мурожаатлар таркибига – “аноним” (муаллифи номаълум) мурожаатлар ҳам киритилганлигини эслатиб ўтамиз.

  Шундай бўлса-да, Зомин тумани ҳокимлиги  раҳбарияти туман ҳокимлиги фаолияти тўла шаффоф ҳолда эканлиги ҳамда оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорликка доим тайёрлиги нуқтайи назаридан ушбу мурожаат бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги
  “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги ПФ 5386-сон, 2018 йил 27 июндаги “Обод маҳалла” дастури тўғрисида”ги ПФ 5467-сон Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига тумандаги  “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги  12 та қишлоқ  ва “Истиқлол” қишлоқ фуқаролар  йиғини    ҳудудидаги  5 та қишлоқлар  киритилган.

  Дастур доирасида “Ёшлик” мфй  ҳудудида жами - 5682 хонадонларда истиқомат қилувчи    23045 аҳолининг яшаш шароитларин яхшилаш, “Истиқлол” ҚФЙдаги 1348 та хонадонларда истиқомат қилувчи  8025 минг аҳолини шароитларни янада  яхшилаш чора тадбирлари  белгиланиб олинган.

  Шу кунга қадар Пешоғор ҳудудида 4850 та уй-жойлар сувалиб, оқланди  ва тартибга келтирилди. Аҳоли томорқа ер майдонларида  30 мингдан ортиқ мевали ва манзарали кўчатлар экилди. 14.5 километр  тупроқ йўллар шағаллаштирилди,5 дона ичимлик сув қудуқлари(скважния) қазилиб, 4.5 километр ичимлик сув тармоқлари тортилди,  аҳолининг электр таьминотини яхшилаш бўйича 2500 ква трансформатор ўрнига 6300 ква қувватга эга  3 дона трансформатор ўрнатилиб, 280 дона қўлбола усулидаги сим ёғочлар бетон устунларга алмаштирилиши  натижасида  11,9 километр электр тармоқларидан фойдаланиш сифати яхшиланди.Ҳудуд  аҳолиси саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида   1 дона (3.7 млрд) сўмлик  қишлоқ оилавий поликлиника биноси янгитдан қурилиш ишлари бошланди.  2.2 кг ер майдонида тадбиркорлар томонидан Ёшлар гузури қурилиш ишлари бошланди.(10 та маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси, 1 та (воркаут ститбол) кўча спорти,сифатли интернет тезлигига эга  wi-Fi зонаси, 1 та электрон кутубхона, 1 та ёшлар кафеси, ёш болалар учун ўйин майдончалари (Атракционлар) шунингдек, 1 та мини футбол майдончаси қуриш ишлари олиб борилмоқда. Маҳалла ҳудудидаги эски типда қурилган деҳқон бозори ўрнида янгитдан замонавий қулайликлар ва қиёфага эга    эко бозор мажмуаси   ҳамда 48 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаларининг қурилиш ишлари тадбиркорлар тамонидан  олиб борилмоқда. Бундан ташқари маҳалланинг  1.2 км марказий кўчаси қайта реконстурция қилиниб, бунда пиёдалар  йўлаклари, велотрект, тунги ёритгич чироқлари ўрнатиш учун  ҳозирда қурилиш ишлари олиб борилмоқда, Қишлоқдаги 5-сонли умумталим мактаб биносини капитал таъмирлаш ишлари бошланди. Ҳудудда яшовчи темир дафтар ва аёллар дафтарига киритилган 8 нафар фуқароларнинг уй-жойлари тўлиқ таъмирлаб берилди.Қишлоқ ҳудудидаги фойдаланмасдан келинаётган  400 гектар  лалми ер майдонлари ўзлаштирилиб, 5 та  тик қудуқлар қазилди. 80 минг куб ҳажмга эга бўлган 2 та сув сақлаш иншоати барпо этилди  ва  ҳозирда томчилатиб суғориш бўйича ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ер майдонидан 18-25 ёшгача бўлган ёшларга (50 нафар  қиз, 50 нафар   йигитларга) 50 гектар  ер майдонлари ажратилиб берилди. Шунингдек, қишлоқлардаги чорва моллари учун 3 дона ҳовуз қазиш ишлари якунланди. Қишлоқларда яшовчи  ахолининг  саломатлигини яхшилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазиринниг ўринбосари бошчилигидаги тиббиёт ходимлари ва малакали шифокорлар гуруҳи томонидан  қишлоқ аҳолиси тўлиқ тиббий кўрикдан ўтқазилиши  натижасида  150 та бирламчи касалликлари мавжуд фуқаролар аниқланиб ,тезликда   барча зарурий чоралар кўрилиб даволаш ишлари олиб борилмоқда.

  Юқорида таъкидланганидек, ҳудудда жуда кенг кўламли бунёдкорлик ва ободончилик ишлари халқимиз фаровонлигини янада яхшилаш   йўлида амалга оширилмоқда. Эл-юрт маъмурлиги йўлида олиб борилаётган оқилона ислоҳотларни ўз кундалик ҳаётларида самарасини кўраётган ҳудуд аҳолиси ҳукуматимиз ғамхўрлигидан миннатдор бўлиб, ўз ҳовли-жойларини  чиройли  тарзда тартибга келтириб, замонавий  шароитларга мослаштириб , қишлоқда турмуш маданиятини юксалтиришга муносиб ҳиссаларини қўшишга астойдил ҳаракат қилмоқдалар.

  Албатта, йиллар давомида ечимини кутиб турган муаммоларни бартараф этиш йўлидаги бундай хайрли  ва кенг  кўламли ишларга ҳавас кўзи билан қараб, холислик билан, адолатли муносабат билдирилса айни муддао бўлур эди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар