Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » ҲАМ ҲУНАРЛИ, ҲАМ ДАРОМАДЛИ БЎЛИШМОҚДА

ҲАМ ҲУНАРЛИ, ҲАМ ДАРОМАДЛИ БЎЛИШМОҚДА

31 май 2021 йил
60
0

         Туманимиздаги 2-сектор ҳудудида 9 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, улардаги 13600 та хонадонда 46 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. “Қўштол” МФЙда бўлиб ўтган “Бўш иш ўринлари ярмаркаси”да қатнашган кўпгина ишсиз хотин-қизлар ўзларига мос иш ўринларига эга бўлган бўлса, маълум бир қисми туман Ёшлар ишлари агентлигидан субсидия олишга муваффақ бўлдилар.

          Мазкур ярмаркада кўп қатори иштирок этган Сайёра Сатторова ҳам 14 фоизлик имтиёзли кредит олишга эришди. У ушбу кредит ҳисобидан тикув машинаси олиб, турли мунчоқли безаклар ва келинлар сарполарини тайёрлаб, истеъмолчиларга етказиб бериш билан шуғулланишни мақсад қилди.

         2-сектор ҳудудида истиқомат қилаётган ёшлардан 280 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлса, 212 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га бириктирилган. 1047 та хонадон эса “Темир дафтар”да.

         Ушбу дафталарга киритилган ёшларни, хотин-қизлар ва эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга ошириб келинаяпти.

         Берилаётган кичик кредитнинг фойдаси ҳам тез фурсталарда сезилмоқда.

          -2-гуруҳ ногирон фарзандим бор, - дейди шу ҳудудда истиқомат қилувчи Қизлархон Абдукаримова. – Боқувчим йўқлиги сабабли кўмак сўраб, сектор раҳбарига мурожаат қилдим. Яшаш уйим абгор холатда эди, таъмирлаб, шароит қилиб беришди, бундан ташқари она бола сигир, товуқ берилди. Энг қувонтиргани тикув машинали бўлдим.

         Қизлархон эндиликда тикиш-бичиш сир-асрорларини янада пухта ўрганиб, уйда, оила шароитида тикувчиликни йўлга қўйишни ният қилган. Мақсад, мазкур йўналишда оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиб, ўз ўзини иш билан таъминлаш ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш.

          Шу ҳудудда истиқомат қилувчи Мафтуна Омонова коллежни тамомлагач, ишга жойлашиш учун  туман Бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилди. Ундаги қизиқишга кўра икки ойлик ўқув курсига йўлланма берилгач, тикиш-бичиш сирларини пухта ўрганиш мақсадида курсга қатнашди. Натижа эса кўнгилдагидек бўлди. Пешоғор қишлоғидаги “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият юритаётган “Ёшлик барака чевар” масъулияти чекланган жамиятида иш бошлади.

       Мазкур корхона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, 360 ўринга мўлжалланган. Бу ерда яна юздан ортиқ бўш иш ўринлари мавжуд бўлиб, шу соҳада фаолият юритишни истовчи хотин-қизлар бемалол ишга жойлашишлари мумкин.

          Аҳил ва иноқ катта жамоа трикотаж корхонаси буюртмаларини ўз вақтида бажариш мақсадида шижоат билан меҳнат қилмоқда.

         “Ёшлик”да шу каби хайрли ишлар сони тобора ортмоқда.

          

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар