Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » САЙЁР ҚАБУЛ БЎЛИБ ЎТДИ

САЙЁР ҚАБУЛ БЎЛИБ ЎТДИ

31 май 2021 йил
97
0

   Бугун жамиятимизнинг барча жабҳаларида ислоҳатлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Шу жумладан, ҳарбий хизмат соҳасида ҳам. Қуролли Кучларимиз тизимида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари мурожаатлари билан ишлаш комиссияларининг иш фаолияти яхши йўлга қўйилган бўлиб, буни ҳарбий қисм ва муассасаларда ўтказилаётган “Сайёр қабуллар” мисолида ҳам кузатишимиз мумкин.

     Ана шундай “Сайёр қабул”лардан бири туманимизда ҳам бўлиб ўтди.

    Унда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

  “Сайёр қабул”да Жиззах вилоят ҳарбий прокуратураси, Зомин туман мактабгача таълим бўлими, туман бандликка кўмаклашиш маркази, банд бўлмаган оилаларни ҳисобга олиш, ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш шўъбаси, ижтимоий реабилитация ва оила илмий-амалий маркази масъул раҳбар-ходимлари ва тегишли муассаса ҳамда ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

 

     Тадбир давомида кўплаб мурожаат қабул қилиниб, кўриб чиқилган мурожаатлар юзасидан тегишли чоралар белгиланди. Туман миқёсида ҳал этилиши мумкин бўлган мурожаатлар жойида ҳал қилинди.

   Тингланган мурожатларнинг аксарияти уй-жой сотиб олиш учун имтиёзли ипотека кредитини олиш, автокредитлар олиш,  шунингдек хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш масалаларига қаратилган бўлиб, ушбу йўналишларда тегишли соҳа ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар