Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ЮЗАСИДАН АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР.

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ЮЗАСИДАН АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР.

01 июль 2021 йил
121
0

 

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655 сонли Фармони ҳамда Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги № 710 – сонли Карорига мувофиқ, жойларда кенг қамровли тайёргарлик ишлари давом этмоқда.

 Зомин туманида бугунги кунда 94 та аҳоли пунктида 26309 та хонадонда яшовчи 166893 та ахолининг руйхати шакллантирилиб, маҳалла идоралари хамда туман кадастр бўлимлари томонидан кўчаларга номлар берилиши, хонадонлар рақамланиб, уй ва хонадонлар рақами кўрсатилган темир белгилар ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

 Маҳалла идоралари томонидан аҳоли пунктларида яшовчи фуқаролар рўйхатлари янгиланиб борилмоқда. Бундан ташқари, рўйхатга олиш тадбирини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида телевидение, радио орқали кўрсатув ва эшиттиришларда, аҳоли гавжум бўладиган жойлар (бозорлар, супермаркетлар ва х.к.) да ўрнатилган катта экранли монитор ва радиузелларда эълонлар бериб борилмоқда. ОАВ лар, жумладан, газета ва журналлар, ижтимоий тармоқларда, расмий веб-сайтларда мақолалар билан чиқишлар қилинмоқда. Ўрта-махсус таълими муассасаларида, умумтаълим мактабларида, маҳалла идораларида ҳамда бошқа ташкилот ва муассасаларда учрашув ва семинарлар ташкил этилиб, рўйхатга олиш тадбири юзасидан кенг тушунтириш ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Зомин туман статистика бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

ҚАРОР ВА ИЖРО
26 май 2021, Среда
ҚАРОР ВА ИЖРО
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар