Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » ҲАМ ДАРОМАД ТОПИБ, ҲАМ ЎЗИНИ ЎЗИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАМОҚДА

ҲАМ ДАРОМАД ТОПИБ, ҲАМ ЎЗИНИ ЎЗИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАМОҚДА

01 июль 2021 йил
109
0

  Юртимизнинг ҳар бир гўшаси ободлиги, фаровонлиги шу ерда истиқомат қилувчи инсонларнинг турмуш даражасида, жамият ҳаётида муҳим ўрин тутади. Зотан, “Ватан остонадан бошланади”, деган ҳикмат замирида ҳам киндик қони тўкилган масканнинг биз учун нақадар азиз ва муқаддаслиги мужассамдир.

          “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини том маънода мустақиллик йилларида барпо этилган, аммо қадим қадрият ва ўлмас анъаналарни давом эттириб келаётган масканлардан бири. Зомин шаҳарчасининг шимолий қисмида жойлашган ушбу фуқаролар йиғинида кўп миллатли аҳоли азалдан аҳил-иноқликда, ҳамжихатликда истиқомат қилиб келишади. “Парчаюз”, “Лайлак-уя” қишлоқларининг содда ва самимий инсонлари учун ушбу гўшадан азизроқ жой йўқ.

         Ҳар бир ҳудудда бўлгани каби, ушбу маҳаллада ҳам аҳолини, айниқса уюшмаган ёшларни иш билан таъминлаш масаласи кун тартибидаги энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Бу борада амалга оширилаётган қатор ишлар ўзининг ижобий натижасини ҳам бера бошлади.

          Маҳалла ҳудудидаги “Асл ипак” цехида 20 нафар йигит-қиз, товуқчилик цехида 10 нафар ёшлар, иссиқхонада 35 нафар қиз-жувонлар ва ёшлар доимий иш билан банд.

 

          Бундан ташқари ҳудуддаги интенсив боғда 14 нафар ёшларнинг иш билан бандлиги таъминланган. Шу билан бирга, маҳаллада аҳолининг томорқадан унумли фойдаланиши бўйича ҳам қатор тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилиши натижасида аҳоли хонадонларида картошка, помидор, бодринг каби экинлар етиштириб келинаяпти. Бу борада ҳудуддаги Ибрагимовлар оиласи томонидан олиб борилаётган ишлар барчага ўрнак бўларли даражада.

          Шунинг билаан бир қаторда иссиқхона қуриб, ҳам даромад олиш орқали оиласи иқтисодини яхшилаётган, ҳам ўзини ўзи банд қилаётган фуқаролар сони ҳам тобора ортиб бораяпти.

         -Банкдан 10 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, томорқада 2 сотихли иссиқхона қуришни режалаштирган эдим, - дейди ана шундай фуқаролардан бири Дониёр Тўраев. – Кейинчалик олинган кредитга ўз маблағларимдан қўшиб, иссиқхонани 4 сотих қилдим. Бу ерда помидор, бодринг каби экинларни экиб, улар ҳосилга киргунга қадар турли кўкатларни парваришлаб, рўзғорга ишлатдик, ортганини қўни-қўшниларга тавсия қилиб, бозорга олиб чиқдик. Асосан, помидор ва бодрингдан юқори ҳосил олиб, иқтисодий аҳволимизни анча яхшилаб олдик.

          Иссиқхонада ўзим, оиладагилар бўш вақти бўлди дегунча турли ишлар билан шуғулланамиз. Ўзимизни ўзимиз банд қилиш орқали қўшимча даромад олиб, яхши ниятларни кўзлаб турибмиз.

         “Меҳнатдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик”, дейдилар. Дарҳақиқат, камхарж турдаги мазкур иссиқхонада етиштирилган маҳсулотлар бозори доимо чаққон. Қанча эрта бозорга чиқарилса, даромад ҳам шунча яхши бўлади. Дониёр Тўраев кейинги йил учун ҳозирдан тайёргарликни бошлаган. Иссиқхона тупроғини унумдор қилиш, маҳаллий ва кимёвий минерал ўғитлар билан ўз вақтида озиқлантириш, такрорий экинга тайёрлаш каби ишлар иссиқхонада фасл танламайди.

         Асосийси, томорқадан унумли фойдаланиш, бу билан қўшимча даромадга эга бўлиш учун яратилган имкониятлардан самарали равишда, ўз ўрнида фойдалана билган фуқаролар кам бўлаётгани йўқ. Бунга “Мустақиллик” маҳалласидаги биргина Дониёр Тўраевнинг фаолияти гувоҳ бўла олади.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар