Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » САЛОМАТЛИК ПOСБОНЛАРИ ТАЖРИБА АЛМАШАДИЛАР

САЛОМАТЛИК ПOСБОНЛАРИ ТАЖРИБА АЛМАШАДИЛАР

01 июль 2021 йил
216
0

   Инсон ўз саломатлигини сақлаши учун ўзи масъул  эканлигини  унутмаслик керак. Ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиб турса, тўғри овқатланиш қоидаларига қатъий  амал қилса, зарарли одатлар – спиртли ичимликларни ичиш, тамаки маҳсулотлари чекишдан йироқ бўлса, бадантарбия билан мунтазам  шуғулланиб, вазнини, қанд миқдорини, қон босимини узлуксиз назорат қилиб турса  табиий равишда  тўрт мучаси соғ бўлиб,  турли хасталикларга чалинмайди.

          Бунинг учун эса шифокорлар бир қатор  тавсиялар берадилар. Жумладан, ҳафтанинг маълум кунларида туз ва шакарни кам истеъмол қилиш куни, тамакисиз ҳудуд куни, стрессга қарши кураш куни, соғлом овқатланиш куни, саломатлик назорати куни каби кун тартиблари тузиб олиб, шунга қатъий амал қилинса, албатта ижобий натижага эришилади. Тиббиётчилар тили билан айтганда “касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олиш афзалроқ”.

         Бу борада туманимизда ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Ҳар битта маҳалла ва қишлоқ оила шифокорлари, репродуктив ҳамширалар томонидан ўз ҳудудларидаги ҳар бир хонадонда уйма-уй юрилиб, аҳолини хатловдан ўтказилди. Натижада, қанча киши соғлом, қанчаси саломатлигига эътибор бермайди, яна қанчаси сурункали касалликка чалинган ва ногиронлиги бор, буларнинг барчаси бўйича аниқ маълумотлар жамланди. Бу ҳам тиббиётчиларнинг келгуси фаолиятида бирмунча қулайликларни келтириб чиқаради, албатта. Сабаби, ўз ҳудудидаги ҳар бир фуқаро билан, унинг тиббий маълумотномаси билан яхши таниш бўлиш натижасида, кўпгина хавфли юқумли касалликларнинг олдини олишда, сурункали хасталиги бор беморлар билан доимий равишда ишлашда қийинчиликка дуч келинмайди.

          Шунинг  учун   аҳоли  ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг  тарғиб этиш, жойлардаги  қишлоқ оилавий поликлиникалари фаолиятини  замон  талаблари асосида янада  жонлантириш, аҳоли ўртасида санитария гигиена  қоидаларига риоя этиш, тўғри овқатланиш ва бадантарбия билан шуғулланиш қоидалари ҳамда кундалик  ҳаётда  бевосита  амал қилишимиз  лозим  бўлган жисмоний  фаоллик  ва соғлом  турмуш тарзи  фойдаларини оммалаштириш мақсадида ташкил этилган семинар-тренингда вилоятимиздаги барча туман ва шаҳарлар тиббиёт бирлашмаларининг бош ҳамширалари ва саломатлик  марказлари  координаторлари иштирок этди.

         Ўзбекистон  Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи, Олий тоифали шифокор Барно  Одилова  бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан мавзу юзасидан бир қатор тавсиялар бериб ўтилди. Шунингдек, тиббиёт  соҳасида  эришилаётган  ютуқлар  ва  қилиниши  лозим  бўлган галдаги муҳим вазифаларга бағишланган зарурий  қўлланма  ва  топшириқлар иштирокчиларга тақдим қилинди.

         -Мазкур семинар давомида туманимиздаги бир қатор тиббиёт муассасалари  фаолияти, иш  ҳужжатларининг  юритилиши билан бевосита жойларга чиқиб танишган  ҳолда,  амалий  услуб жиҳатдан керакли маслаҳатларни бериш, камчиликларни  бартараф  этиш  кўзда тутилган, -дейди Зомин туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи Рустам Ибрагимов. –Биринчи галда жойлардаги  қишлоқ оилавий поликлиникаларидаги мавжуд имкониятлардан тўлалигича фойдаланиш, ҳар битта фуқаронинг шахсий тиббиёт дафтарчалари юритилишини  қатъий  назоратга олиш, аҳоли  ўртасида  соғлом турмуш тарзини янада кенгроқ тарзда тарғиб қилишда вилоят  миқёсида  тажрибали   тиббиёт  ходимлари иш услубларидан янада кенгроқ  фойдаланиш лозимлиги   таъкидлаб  ўтилди.

          Семинар тренинг давомида вилоятимиз  туманларидан ташриф буюрган малакали  тиббиёт  ходимлари томонидан тиббиёт муассасалари иш фаолиятларини давр  талабларига  мос тарзда  тўғри  йўлга қўйиш, қўлга   киритилган   ютуқларини тезкорликда  ўзлаштириб бутун  вилоят миқёсида  оммалаштириш  тўғрисида қимматли  тавсиялар  берилиб, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Ўзаро савол-жавоб, суҳбат ва интерактив усулда давом этган тадбирдан сўнг Ресубликамиз  пойтахти ва   вилоятимиздан ташриф  буюрган малакали саломатлик посбонлари   жойлардаги тиббиёт муассасалари фаолияти  билан  яқиндан  таниши учун йўналтирилди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар