Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » ЭХТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

ЭХТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

31 август 2021 йил
69
0

   Истиқлолимизнинг 30 йиллик шодиёналари бутун республикамиз бўйлаб ҳар бир ҳудудда, ҳар бир маҳаллада кезиб юрибди. Ана шундай кунларда барчага бирдек байрамона кайфият улашиш, одамлар ҳолидан хабар олиш каби савобли амаллар ҳам давом этаяпти.

 

   Мустақиллигимизнинг қутлуғ 30 йиллик шодиёналари арафасида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан бир қатор хайрия ишлари амалга оширилди.

 

   Жумладан, байрам арафасида ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар ҳолидан хабар олиш, жойлардаги кам таъминланган ва ногиронлиги бор, ўзгалар кўмагига мухтож, эҳтиёжманд, “Темир дафтар”га рўйхатга олинган жами 105 та оилаларга кўмаклашиш мақсадида Зомин туман ҳокимлиги ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди мутасаддилари томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

 

   Тумандаги бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ана шундай оилаларга ҳам мазкур кўмак орқали байрам шукуҳи кириб борди. Зотан, бир ғариб кўнглини олмоқ, бир эҳтиёжманд хонадон ҳолини сўраб, кўглини кўтармоқ ҳам ушбу қутлуғ кунларда ҳам савобли, ҳам инсонийликнинг олий намунасидир.

  Шу каби хайрли ишлар давом этмоқда.

  Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар