Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » 11 НАФАР ЗОМИНЛИК БОЛАЖОНЛАР ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

11 НАФАР ЗОМИНЛИК БОЛАЖОНЛАР ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

20 сентябрь 2021 йил
309
0

   Маълумки, юртимиз бўйлаб мактаб ўқувчилари ўртасида Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактабларга икки босқичли синовлар ўтказилган эди. 18 сентябрь – шанба куни Президент мактаблари учун синов натижалари эълон қилинди.

    Энг қувонарлиси, туманимиздан 11 нафар турли ёшдаги болажонлар мазкур нуфузли таълим даргоҳига ўқишга қабул қилинди.
  Улардан кўпчилик қисмини туманимиздаги 60-умумтаълим мактаби ўқувчилари ташкил этди. Мазкур мактабдаги 4 нафар болажонлар эндиликда Президент мактабида таълим олишади.

   Шунингдек, 1-Ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабидан 1 нафар, 25-умумтаълим мактабидан 1 нафар, 34-умумтаълим мактабидан 1 нафар, 50-умумтаълим мактабидан 3 нафар, 55-умумтаълим мактабидан 1 нафар ўқувчилар ҳам мана шу нуфузли билим масканида ўқиш учун синовлардан муваффақиятли ўтдилар.

   -Синовларда қўлланилган тест вариантлари Англиянинг машҳур “Cambridge assessment” ташкилоти томонидан ташкил қилинган, - дейди Президент мактабининг 5-синфига қабул қилинган ёшларимиздан Маҳаммадюсуф Самадов. – Мазкур жараёнларда жуда кўпчилик ўзининг омадини синаб кўрди. Асосан математика ва инглиз тилидан яхши тайёргарлик кўрганим учун ҳам ушбу синовларда гуруҳимизда 21 - ўрин билан Президент мактабига қабул қилиндим. Фурсатдан фойдаланиб, ўзим ўқиган 60-умумтаълим мактабидаги барча устозларимга катта рахматимни айтаман!

   Мазкур даргоҳда ўқишлар 1-октябрдан эътиборан расман бошланади. Зоминлик ёшларимизнинг Президент мактабидаги келгуси ўқиш ва изланишларида улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар