Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Аёлларнинг бола парвариши таътилида бўлган даврлари қонун билан ҳимояланган

Аёлларнинг бола парвариши таътилида бўлган даврлари қонун билан ҳимояланган

13 декабрь 2021 йил
419
0

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-4161-сон Фармони 4-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига фуқароларнинг пенсия таъминоти соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига асосан, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эркаклар 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда ҳамда аёллар 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Қонунининг 2011 йил 1 январга қадар амалда бўлган 37-моддаси “ж” бандига асосан онанинг (ўгай онанинг) болаларини (ўгай ўғилларини, ўгай қизларини) гўдаклик ёшида парваришлаган вақти, лекин кўпи билан ҳар бир бола 3 ёшга тўлгунча, ҳаммасини жамлаганда 6 йил доирасида қўшиб ҳисобланиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган ва 2009 йил 11 мартга қадар амалда бўлган “Суғурта бадаллари қўшилмайдиган ва пенсияни ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинмайдиган иш ҳақи ва бошқа тўлов турлари Рўйхати”нинг 16-бандига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар, ишсизлик нафақалари, ижтимоий нафақалар ва пенсиялар киритилган.

Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Қонунининг 37-моддаси “а” бандига асосан:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун - ходим томонидан бажарилган ҳар қандай иш, агар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлса иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 149-моддасига асосан ходимлар қуйидаги ижтимоий таътиллар олиш ҳуқуқидан фойдаланадилар:

ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари (233-модда);

болаларни парваришлаш таътиллари (232, 234, 235-моддалар);

ўқиш билан боғлиқ таътиллар (252, 254 ва 256-моддалар) ва ижодий таътиллар.

Меҳнат кодексининг 234-моддаси 1-қисмига асосан ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланади.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 233 ва 234-моддаларига асосан ҳомиладорлик сабабли аёлларга 2 турдаги таътил берилади:

1) ҳомиладорлик ва туғиш таътили;

2) бола парваришлаш таътили.

Бироқ, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддаси биринчи қисми “ж” банди ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 233 ва 234-моддаларига асосан иш стажига фақат бола парваришлаш таътилида бўлган давр киритилиши кўрсатилган. Шу сабабли иш стажини ҳисоблашда фарзандлар бўйича ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳисобдан чиқариб ташланади.

Маълумот учун:

2020 йилнинг 1 январига қадар амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 306-моддасига асосан ушбу Кодекснинг 172-моддасида кўрсатилган иш ҳақи тарзидаги даромадлар суғурта бадалларининг солиқ солиш объекти ҳисобланган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 178-моддаси 1-бандига асосан пенсиялар ва қонун ҳужжатларида белгиланган нафақалар жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари тоифасига киритилиб, суғурта бадалларининг солиқ солиш объекти ҳисобланмаган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 234-моддасига асосан ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланади.

Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Қонунининг 2011 йил 1 январга қадар амалда бўлган 37-моддаси “ж” бандига асосан онанинг (ўгай онанинг) болаларини (ўгай ўғилларини, ўгай қизларини) гўдаклик ёшида парваришлаган вақти, лекин кўпи билан ҳар бир бола 3 ёшга тўлгунча, ҳаммасини жамлаганда 6 йил доирасида қўшиб ҳисобланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 35-банди “ж” кичик бандига асосан бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 3 йил иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Низомнинг 66-бандига асосан болани парваришлаш таътилида бўлиш даврини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, болани парваришлаш таътилида бўлиш даври қуйидаги даврларни ташкил этади:

1 йил - 1971 йил 1 январдан 1983 йил 1 ноябргача туғилган бола учун;

1,5 йил - 1983 йил 1 ноябрдан 1990 йил 1 июлгача туғилган бола учун;

3 йил - 1990 йил 1 июлдан кейин туғилган бола учун.

Кўрсатиб ўтилган ҳолларда болани парваришлаш таътили бошланган сана сифатида ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган сана қабул қилинади.

Юқоридаги Низомнинг 2-банди 12-хатбошига асосан махсус иш стажи бу халқ хўжалигининг муайян тармоқларида, касблар ва лавозимларда қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини берадиган меҳнат фаолиятининг давомийлигидир.

Болани парваришлаш таътилида бўлиш (шу жумладан, пули тўланадиган таътилда бўлиш) даври ёшга доир имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини берадиган махсус иш стажига қўшилмайди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”

Қонунида мутахассислик бўйича иш стажи тўғрисида нормалар қўлланилмаган ҳолда, бошқа қонун ҳужжатларида ҳам мутахассислик бўйича иш стажи тушунчасига таъриф келтирилмаган.

Шу ўринда эътиборингизни яна бир жиҳатга қаратмоқчимиз. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 121-моддасига асосан ушбу Қонун 37-моддасининг “а”, “б”, “в” ва “г” бандларида назарда тутилган камида йигирма йиллик иш стажи бўлган аёллар эллик тўрт ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Мазкур имтиёз нафақат МДҲ мамлакатлари, балки дунёнинг ҳеч бир давлатида назарда тутилмаган.


Зомин тумани хокимлиги 

   Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар