Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » ЗОМИНДА “БИЗ - ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИМИЗ" ШИОРИ ОСТИДА БИР ҚАТОР ТАДБИРЛАР БЎЛИБ ЎТМОҚДА

ЗОМИНДА “БИЗ - ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИМИЗ" ШИОРИ ОСТИДА БИР ҚАТОР ТАДБИРЛАР БЎЛИБ ЎТМОҚДА

15 декабрь 2021 йил
249
0

 

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жойларда уюшмаган ёшлар орасида гиёҳвандликка ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини мустаҳкамлаш, улар орасидаги турли иллатларга мойиллиги бор ёшларни эрта аниқлаш ва соғлом ҳаётга чорлаш каби ишларда тарғибот-ташвиқот тадбирларининг ўзига ҳос аҳамияти бор.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази ходимлари томонидан 14-16 декабрь кунлари вилоятимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар ҳам ана шу мақсадда уюштирилмоқда.

Бугун туманимизнинг Даштобод шаҳрида мазкур ахборот-таҳлил маркази мутасаддилари билан Даштободдаги бир қатор маҳаллаларда истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар ўртасида “Биз – гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида “Наркотикларсиз келажак сари” мавзусидаги тадбир ташкил этилди.

Унда Республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази мутахассислари, Зомин тумани ҳокими ўринбосари С.Парманов туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ф.Тўйчиевлар қатнашиб, мавзу юзасидан маъруза қилдилар.Йиғилганларга ахборот-таҳлил маркази томонидан тайёрланган гиёҳванд моддаларнинг аянчли оқибатлари ҳақидаги видеороликлар намойиш этилди. Соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи, оммавий спорт ва жисмоний тарбиянинг ижобий жиҳатлари хусусида мутахассислар фикри тингланди.

 

Шу билан бирга, марказ ходимлари республикадан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ёшларнинг ота-оналари  ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар истиқомат қилувчи хонадонларга ташриф буюрдилар. Улар ташриф мобайнида қайд этилган тоифадаги шахсларга ўз фарзандларини турли ёт ғояларга, шу жумладан гиёҳвандлик ва наркожиноятларга аралашиб қолмаслиги, шунингдек, доимий равишда соғлом турмуш тарзига риоя қилишлари юзасидан тавсиялар беришди.

Мазкур тадбирлар доирасида республикадаги чегара ҳудудларида жойлашган туман ва шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари, овул ва кичик аҳоли пунктларида истиқомат қилувчи аҳоли, айниқса, уюшмаган ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг олдини олиш борасидаги профилактик тадбирлар, амалий машғулот ва давра суҳбатлари ўтказилиши давом этади.

 

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар