Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин туманида уруғлик буғдойни етиштириш учун агротехник тавсиялар

Зомин туманида уруғлик буғдойни етиштириш учун агротехник тавсиялар

16 декабрь 2021 йил
289
0

   Бугунги кунда мамлакатимизда уруғлик буғдойни етиштиришда илмий амалий ҳамкорлик йўлга қўйилиб, уруғчилик соҳасида илмий изланишлар олиб борилмоқда. Ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларини юқори сифатли элита ва биринчи авлодли уруғлик билан таъминлаш учун Россия федерацияси ва бошқа давлатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.Зомин туманида “Алексеич”  ва “Васса” номли буғдой навларини етиштириш тавсия этилади.“Алексеич” нави- Краснодар ўлкасининг “Кубаньзерно” ИИБ МЧЖ ва Лукьяненко П.П номидаги “Краснодар қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институти” томонидан яратилган. “Алексеич” буғдой нави ярим пакана бўйли бўлиб, бўйи 80-85 см ларгача ўсади. ётиб қолишга чидамли, ўртапишардир. Ҳосилдорлиги юқори, потенциал ҳосилдорлиги гектаридан 80-100 центнергача ҳосил беради. Доннинг вазни 40-41гр гача тарози босади. Донининг сифат кўрсаткичлари бўйича “қимматбахо” буғдойлар гуруҳига киради. Касалликларга чидамли. Минтақа учун мақбул муддатларда экиш тавсия этилади.“Васса” нави- Краснодар ўлкасининг “Кубаньзерно” ИИБ МЧЖ ва Лукьяненко П.П номидаги “Краснодар қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институти” томонидан яратилган. “Васса” буғдой нави ярим пакана бўйли бўлиб, бўйи 85-90 см ларгача ўсади. ётиб қолишга чидамли, ўртапишардир. Ҳосилдорлиги юқори, потенциал ҳосилдорлиги гектаридан 80-100 центнергача ҳосил беради. Доннинг вазни 50-55гр гача тарози босади. Донининг сифат кўрсаткичлари бўйича “қимматбахо” буғдойлар гуруҳига киради. Касалликларга чидамли. Минтақа учун мақбул муддатларда экиш тавсия этилади.

Продкорпорация объявила закупочные цены на зерно

Бошоқли дон экиладиган майдон аввалги экин қолдиқларидан тозаланади. Буғдой экиладиган майдон яхшилаб суғрилади. Сўнг ер тобга келгандан кейин сув олиб келинган ариқлар, бешликлар  ва ташламалар текисланиб, 35-40 см чуқурликда ҳайдалади. Ҳайдалаётган ер намлик даражаси оптимал бўлиши лозим. (қуруқ ёки ўта нам бўлиши керак эмас). Ҳайдовдан сўнг ернинг чиқишига қараб мола, борона ёки бошқа текислаш мослалари билан текисланиб экишга тайёрланади. Майдон текисланиб бўлгандан сўнг 200 кг дан фосфорли ўғит сепилади. Бошоқли дон экиш муддатлари экиладиган ҳудудлар бўйича 25 сентябрдан 15 октябрга қадар амалга оширилади. Экиладиган уруғлик дон олдиндан тайёрланган бўлиб, улар фунгицидлар билан ишлов берилган бўлиши лозим. Уруғлар яхши сараланган, бутун, қуруқ ва ўртача 1000 донаси 45 гр дан кам бўлмаслиги керак. Экиш махсус масламалар (сеялка) билан амалга оширилади.

Экишни тугатиш билан бир текисда сув бошига қараб ариқлар олинади. Ернинг нишаблигига қараб ўқариқлар олинади. Экилган майдонлар экишдан сўнг, албатта суғорлиши лозим. Уруғлик буғдой униб чиққандан кейин 100 кг дан сулфатли ўғит билан озиқлантирилади. Уруғлик буғдой қиш ойларида уйқуга кетишдан олдин 100 кг дан аммиакли ўғит билан озиқлантирилади. Иқлим шароитига қараб ҳудудлар бўйича феврал ойининг ўртасида ёки март ойи бошларида экинлар ривожи учун қулай шароит бошланади. Ниҳоллар ўсиш ва туплаш даврида бўлади. Шу сабабли буғдойни 300 кг/га карбамид ёки 400 кг/га аммиак селитраси билан озиқлантирилади. Баҳор ойларида ғалла майдонларида бегона ўтлар жадал ўсиши кузатилади. Икки паллали бегона ўтларга қарши “Дерби” гербициди, бир паллали ва бошоқли бегона ўтларга қарши эса “Аксиал” гербициди сепилади. Гербицидларни ишлатиш муддатлари ҳудудларга қараб март ойидан апрел ойининг бошларигача бўлган даврда ишлатилади. Гербицидлар ҳаво ҳарорати 10 даражадан паст бўлмаган ҳолда ёмғирсиз вақтда сепилади. Апрел ойининг 20-кунидан май ойининг 20-кунигача шилимшиқ қуртига қарши “Каратэ” препарати 0,15-0,2л/га ва карбамид 5 кг меъёрида ҳамда “Сильвер” препарати 0,1л/га меъёрида бак аралашмаси билан ишлов берилади. Ушбу тадбирни шароитга қараб, 5-тадбир билан бирлаштирса ҳам бўлади. Иккинчи азотли ўғит апрел ойининг 5-20-кунлари оралиғида ҳамда байроқли барг кўринган даврда аммиакли селитра 400 кг/га берилиши ва ортидан суғорилиши лозим. Май ойида зарарли хасвага қарши “Сильвер” препарати билан ишлов берилади.

Касаллик ва зараркунандаларга қарши ишлов бериш куннинг эрталабки (қуёш кўтарилишидан аввал) ёки кечки (қуёш ботиши олдидан) амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир.

Зомин туманида “Ўзбекистон” ва “Иқбол” СИУ ҳудудлари ерларининг мелеоратив ҳолати яхшилиги, сувли ҳудудга кириши, ернинг унумдорлиги ва кўп йиллик бегона ўтларнинг йўқлиги сабабли ушбу ҳудудларда уруғлик буғдойни экиш тавсия этилади.

Ўзагроинспекциянинг Зомин

туман бўлими катта инспектори                                          Қ.Абдугабборов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар