Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

15 декабрь 2021 йил
214
0

Ижтимоий тармоқларда шу йилнинг 14 декабрь куни Зомин тумани Даштобод шаҳридаги Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғини биносидаги аҳвол ҳақидаги танқидий видеоролик тарқалган. Ушбу видеороликда баён қилинган масалалар юзасидан қуйидагиларни билдирамиз.

         Даштобод шаҳар Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғини 2018 йилдан буён шаҳардаги 2-сонли касб-ҳунар мактаби биносининг ички қисмида фаолият юритиб келади.

Маҳаллада жами 3347 нафар аҳолидан иборат  610 та хонадон мавжуд. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоролик олинган куни маҳалла фуқаролар йиғини мазкур бинодан кўчиб чиқаётган бўлган.

Маҳалла идораси 2-сонли Касб-ҳунар мактаби директори З.Болтаевнинг рухсати билан бино ташкарисида жойлашган, мукаддам тиббий клиника бўлган 5 та хоналик бинога 2021 йил 13 декабр куни кўчиб ўтган бўлиб, холат тасвирга туширилган куни кўчиш ишлари давом этаётган эди.

Тасвирлардан кўриниб турганидек, қаровсиз холатга келиб қолган собиқ клиника биноси атрофи ва ички қисмлари ҳақиқатдан ҳам тартибсиз аҳволда ва ахлат уюмлари мавжуд бўлиб, шу кунга қадар бу ер қаровсиз холатда бўлганлиги сабабли, эътибордан четда қолиб келган. Маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари томонидан маҳалла идораси мазкур бинога кўчирилиш жараёнидаги холат атайлаб, қасддан тасвирга олинганлиги очиқ-ойдин кўриниб турибди.

Ғаразли мақсадда олинган тасвирларда гўёки, Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғини биноси аввалдан ана шундай холатдаги бинода фаолият юритиб келган, деган тушунча хосил қилади. Аслида эса, мазкур холатлар мутлақо ҳақиқатга зиддир.

Шу махаллага 2019 йилда А. Навоий кўчасига кўчиб келган 1989 йилда туғилган  фукаро Бобобеков С. исмли фуқаро 14 декабр куни махаллага бола нафақасини нима учун рад бўлиб келганлигини сўраб мурожаат килиб келган, вақтда  Ўзбекистон МФЙ раиси ва МФЙ раиси ўринбосарлари туман махалла бўлимига кетган бўлган.

           Фукаро хеч кимдан изох сўрамасдан хали кўчиб улгурмаган хоналарга кириб суратга олиб бошлаган. Бир кун олдин мактаб директори рухсат берганидан кейин ховли ва хоналарни таъмирлаб улгурилган бўлган. Видео лавхада кўрсатилган ахлат уюмлари эса тасвирга олиш учун атайлабдан ташқаридан олиб келиб ташланган. Сабаби, бу каби аҳлат уюмлари фуқаролар йиғини вакиллари келиб, тозалагандан кейин ҳовлида қолмаган.

Бугунги кунда махалла ходимлари ва ахоли ёрдамида ховлида ободонлаштириш ишларини олиб бориб, собиқ клиника ховлиси ва биноси таъмирланган, маҳалла идораси жойлашган хоналар таритбга келтирилиб, ховли саранжом-саришта қилинган.

Зомин тумани хокимлиги

ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар