Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда 6 нафар имконияти чекланган фуқароларга электр аравачалар берилди

Зоминда 6 нафар имконияти чекланган фуқароларга электр аравачалар берилди

29 январь 2022 йил
312
0

Зомин тумани ҳокимлиги ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги туман бўлими томонидан имконияти чекланган 6 нафар фуқароларга электрон ногиронлик аравачалари топширилди.

 

 

Куни кеча Зомин тумани Ёшлар маркази биносида бўлиб ўтган хайрия тадбирида мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитини янада яхшилаш, муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

 

— Имкониятим чекланган экан деб, ҳеч қачон жим қараб турмайман. Кичикроқ тадбиркорлик ишим бор, дейди Дуоба ҚФЙда яшовчи Равшан Қаршибоев. – Шу чоққача оддий ногиронлик аравачам бор эди, лекин у билан узоқроқ манзилга боришга қийналар эдим. Бугун берилган электрон ногиронлик аравачаси мушкулимни осон қилади. Шу биргина мадад кўнглимни тоғдек кўтарди. Ногиронлиги бор фуқароларга берилаётган эътибор ва имконият учун, аввало, Юртбошимизга ўз ташаккуримни билдираман.


 

 

 


Зомин туман ҳокимлиги

ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар