Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Фермер хўжалигида содир этилган жиноят иши муҳокама этилди

Фермер хўжалигида содир этилган жиноят иши муҳокама этилди

31 январь 2022 йил
359
0

 

Бугун Зомин тумани Даштобод шаҳрида туманда содир этилган қотиллик жинояти юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят прокурори ўринбосари С.Базаров, туман ва шаҳар ҳокимлиги вакиллари, туман прокуратура ва ИИБ раҳбарлари, ҳудуд МФЙ раислари ва фаоллари иштирок этди.

 

 

Маълум бўлишича, 2022 йил 28 январ куни тахминан cоат 23:50ларда Зомин тумани Даштобод шаҳри Пахтакор МФЙ Иқбол қўрғони 14-уйда  яшовчи 1990 йилда туғилган, муқаддам судланмаган, 4 нафар фарзанднинг отаси И.Қ. турмуш ўртоғи Д.Қ. билан биргаликда ўзлари ёлланма ишчи бўлиб ишлаб келаётган фермер хўжалиги шийпонида спиртли ичимлик истеъмол қилади.

Спиртли ичимлик таъсирида эр-хотин ўртасида ўзаро жанжал юзага келади ва фуқаро И.Қ. томонидан ўзининг турмуш ўртоғи Д.Қ.нинг орқа томонидан ош пичоғи воситасида жароҳат етказади. Шундан сўнг, фуқаро турмуш ўртоғи томонидан Даштобод шаҳар шифохонаси олиб келинади ва шифохонанинг жонлантириш бўлимига чап кўкрак соҳасида 1 марта пичоқланган жарохати билан ётқизилади. Кўрсатилган тиббий ёрдам ва муолажаларга қарамасдан фуқаро Д.Қ. кўкрак қафаси чап томонлама  санчилиб кесилган жарохат, ўпка тўқимасининг  жарохатланиши  оқибатида ички ва ташқи қон кетиши натижасида вафот этади. 

 

Муҳокама йиғилишида сўзга чиққанлар оила турмуш доирасида содир этилган бу жиноятни юзага келтирган сабаб ва омилларни атрофлича таҳлил этилди. Бундай салбий ҳолатлар қайта такрорланмаслиги учун маҳалланинг масъул мутасаддилари огоҳлик ва ҳушёрликни ошириши лозимлиги қайд этилди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндошган соҳа вакиллари қаттиқ огоҳлантирилди.

 

 

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар