Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Тадбиркор элга мададкор

Тадбиркор элга мададкор

07 декабрь 2019 йил
193
0

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 7 ноябрь куни тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва ишга солиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳамда бу борадаги долзарб вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Мазкур йиғилишида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш хусусида Президент томонидан ҳокимларга қатор тавсия ва топшириқлар берилганди. Президентимиз «Бундан буён тараққиёт ва фаровонликка фақатгина тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали эришиш мумкин», деган фикрни илгари суриб, ҳокимлар, сектор раҳбарларига тадбиркорларга мурожаат билан чиқиш топшириғини берган эди.

 Шу мақсадда Зомин тумани ҳокими А.Адбуғаниев туман тадбиркорларига мурожаат йщллаган эди. Бундан ташқари, ҳоким томонидан 4 та сектор раҳбарларининг тумандаги тадбиркорлик фаолиятини юритаётган ёки тадбиркорлик фаолиятини янги ташкил этмоқчи бўлган ташаббускор фуқароларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганиш мақсадида учрашувлар жадвали тасдиқланган. 

 

Тасдиқланган жадвали асосида 6 декабрь куни тумандаги Агросаноат касб-ҳунар коллежи биносида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси Зомин тумани бўлими мудири О.Неъматов ҳамда туман прокуратураси вакиллари иштирокида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида сектор раҳбарлари томонидан тадбиркорларга 2020 йилда тадбиркорлик соҳасида кутилаётган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтишди. Хусусан, ер ажратиш масаласида ер ва бўш бино-иншоотларни ажратиб бериш очиқ-ошкор равишда, барча учун тенг шароитда, электрон аукцион орқали амалга ошириши, тадбиркорларнинг банкдан кредит олишда ҳам ортиқча қоғозбозлик ва сансалорликка барҳам берилиши ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди. 

Шунингдек, йиғилганларга Зомин тумани ҳокимининг туман тадбиркорларига видеомурожаати қўйиб берилди.

Учрашув давомида фуқароларнинг тадбиркорлик масалалар бўйича қилган мурожаатлари ҳам тингланиб, уларнинг ечими бўйича тегишли ташкилот вакилларига қатъий топшириқлар берилди.

 

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар