Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин туманида 17 май куни Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловлари бўлиб ўтадиган манзиллар

Зомин туманида 17 май куни Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловлари бўлиб ўтадиган манзиллар

12 май 2022 йил
215
0

Жорий йилнинг 17 май куни қуйидаги:

- “ Тараққиёт ” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 34-сон умумтаълим мактаби биносида.

- “ Қўштол” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да Қўштол МФЙ биносида.

- “ Беруний” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 50-умумтаълим мактаби биносида.

- “ Тўрттом” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 70-сон умумтаълим мактаби биносида.

- “ Бирлик” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 51-сон умумтаълим мактаби биносида.

- “ Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 30-сон умумтаълим мактаби биносида.

 “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар

“Тарақиёт” маҳалла фуқаролар йиғини раиси  (оқсоқоли) лавозимига номзод Раюмов Комилнинг таржимаи ҳоли

Раюмов Комил 1957 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги муҳандис механик, иқтисодчи.

Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1999 йил Тошкент политехника институти, 2008 йил Тошкент молия институтини тамомлаган. 1974 йилдан.
2019 йиллар оралиғида турли ташкилот ва корхоналарда мухандис-технолог, бош мутахасис, директор лавозимларда меҳнат қилган.

2019 йилдан буён “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

“Тарақиёт” маҳалла фуқаролар йиғини раиси  (оқсоқоли) лавозимига номзод Қўзибекова Гулчеҳра Хотамовнанинг таржимаи ҳоли

Қўзибекова Гулчеҳра Хотамовна 1964 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги ўқитувчи.

Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 1984 йил Тошкент давлат университетини тамомлаган. 1984 йилдан 1999 йилгача Зомин туманидаги 24-умумтаълим мактабида, 2001 йилдан 2018 йилгача Зомин тиббиёт коллежида ўқитувчи вазифасида ишлаган.

2018 йилдан буён нафақада.

“Тарақиёт” маҳалла фуқаролар йиғини раиси  (оқсоқоли) лавозимига номзод Мирзахмедов Дилшод Хасановичнинг таржимаи ҳоли

Мирзахмедов Дилшод Хасанович 1979 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги автомобилсозлик.

Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 2000 йил Тошкент автомобил йуллари институтини тамомлаган. 1996 йилдан ҳозирги кунгача  турли ташкилот ва корхоналарда ўқитувчи, бўлим бошлиғи, директор ўринбосари ва раҳбар  лавозимларда меҳнат қилиб келмоқда.

2020 йилдан буён “UNITED LOGISTICS RIVER” масъулияти чекланган жамияти рахбари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

“Тўрттом” маҳалла фуқаролар йиғини раиси  (оқсоқоли) лавозимига номзод Эсанов Собир Узоқбоевичнинг таржимаи ҳоли

Эсанов Собир Узоқбоевич 1982 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги тарих.

Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 2005 йил Гулистон давлат университитини тамомлаган. 2002 йилдан  2012 йилгача Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги 18-умумтаълим мактабида ўқитувчи ва директор ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2012 йилдан     

2014 йилгача Зомин туманидаги 70-умумтаълим мактабида ўқитувчи лавозимида фаолият юритган.

2014 йилдан буён Зомин тумани 70-умумтаълим мактаби директори лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

“Тўрттом” маҳалла фуқаролар йиғини раиси  (оқсоқоли) лавозимига номзод Абдуқаюмов Мамуржоннинг таржимаи ҳоли

Абдуқаюмов Мамуржон 1990 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти–олий, мутахассислиги муҳандис механик, иқтисодчи.

Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 2016 йил Жиззах политехника институти, 2021 йил Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. 2017 йилдан
2021 йиллар оралиғида Зомин тумани 68-умумтаълим мактабида ёшлар етакчиси лавозимларда меҳнат қилган.

2021 йилдан буён хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.

“Тўрттом” маҳалла фуқаролар йиғини раиси  (оқсоқоли) лавозимига номзод Сулаймонова Назира Қўзхайдаровнанинг таржимаи ҳоли

Сулаймонова Назира Қўзхайдаровна 1961 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги ўзбек тили ва адабиёти.

Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 1982 йил Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. 1982 йилдан 2016 йил оралиғида турли мактабларда ўқитувчи ва директор ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 2016 йилдан 2020 йилгача “Тўрттом” маҳалла фуқаролар йиғини хотин - қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустахкамлаш бўйича мутахассиси лавозимида меҳнат қилган.

2021 йилдан буён Зомин туманидаги 70-умумтаълим мактабида ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда.

“Қўштол” маҳалла фуқаролар йиғини раиси  (оқсоқоли) лавозимига номзод Ўралов Қахрамон Умирбоевич нинг таржимаи ҳоли

 

Ўралов Қаҳрамон Умирбоевич 1975 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги  муҳандис-технолог.

Оилали,  3 нафар фарзанди бор. 1996 йил  Жиззах политехника институтини тамомолаган. 1992 йилдан 2019 йиллар оралиғида турли ташкилот ва корхоналарда муҳандис-технолог, раҳбар лавозимларда меҳнат қилган.

2019 йилдан буён “Қўштол” махалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

“Қўштол” маҳалла фуқаролар йиғини раиси  (оқсоқоли) лавозимига номзод Туранов Ойбек Абдукаримовичнинг таржимаи ҳоли

Туранов Ойбек Аюдукаримович 1985 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги меҳнат таълими фани ўқитувчиси.

Оилали,  3 нафар фарзанди бор. 2008 йил  Жиззах давлат педагогика институтини тамомолаган. 2008 йилдан ҳозирги кунгача Зомин тумани 6-умумтаълим мактаби ўқитувчиси лавозимида меҳнат қилиб келмоқда.

“Қўштол” маҳалла фуқаролар йиғини раиси  (оқсоқоли) лавозимига номзод Қулназаров Бобур Эшонқулович нинг таржимаи ҳоли

 

Қулназаров Бобур Эшонқулович 1978 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги  меҳнат таълими фани ўқитувчиси.

Оилали,  3 нафар фарзанди бор. 2001 йил  Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. 2001 йилдан ҳозирги кунгача  Зомин тумани 6-умумтаълим мактабида меҳнат таълими фани ўқитувчиси  лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Таълим сохасида 21 йиллик тажрибага эга.

“Беруний” маҳалла фуқаролар йиғини раиси  (оқсоқоли) лавозимига номзод Ибрагимова Назира Отабековна нинг таржимаи ҳоли

 

Ибрагимова Назира Отабековна 1968 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги педагог-психолог.

Оилали 2 нафар фарзанди бор. 2014 йил Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган.

1989 йилдан  2000 йилгача Зомин тумани мактабгача таълим муассасси ходими лавозимида меҳнат қилган.

2014 йилдан буён Зомин тумани 50-умумтаълим мактаби психологи лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

 

“Беруний” маҳалла фуқаролар йиғини раиси  (оқсоқоли) лавозимига номзод Тилягов Умиджон Худойбердиевич нинг таржимаи ҳоли

Тилягов Умиджон Худойбердиевич 1981 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – тугалланмаган олий, мутахассислиги телерадиоэшиттириш.

Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 2018 йилдан Тошкент ахборот технологиялари университети сиртқи бўлими 4-курс талабаси. 2008 йилдан 2017 йиллар оралиғида Ўзбекистон почтаси ОАЖ Жиззах филиалининг Зомин почта алоқа тармоғи Даштабод алоқа бўлимида оператор ва хабарчи лавозимларда меҳнат қилган.

2021 йилдан буён Зомин тумани  Беруний номли маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш,   томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

 

“Беруний” маҳалла фуқаролар йиғини раиси  (оқсоқоли) лавозимига номзод Аманов Бахтиёр Жанадуллаевич нинг таржимаи ҳоли

 

Аманов Бахтиёр Жанадуллаевич 1981 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги ўқитувчи.

Оилали 2 нафар фарзанди бор. 2002 йил Гулистон давлат университетини тамомлаган.

2002 йилдан буён  Зомин тумани 50-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

 

“Бирлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси  (оқсоқоли) лавозимига номзод Мамиров Ғайрат Рахматуллаевичнинг таржимаи ҳоли

 

Мамиров Ғайрат Рахматуллаевич 1965 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги Инженер механик.

Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1992 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари  институтини, тамомлаган. 1998-йилдан 2000-йиллар оралиғида турли ташкилот ва корхоналарда хисобчи, иш бошкарувчи ўқитувчи лавозимларда меҳнат қилган.

2020 йилдан буён Зомин тумани 63-мактаб Харбий таълим ўқитувчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

 

“Бирлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси  (оқсоқоли) лавозимига номзод Қўйбоқова Инобат Бердибековнанинг таржимаи ҳоли

 

Қўйбоқова Инобат Бердибековна 1965 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги Математика физика ўқитувчиси.

Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1990 йил Жиззах давлат педагогика институти тамомлаган.1989-йилдан 2019-йиллар оралиғида Зомин тумани 51-умумтаълим мактабида ўқитувчи ва директор ўринбосари  лавозимида меҳнат қилган.

2020 йилдан буён нафакада.

 

“Бирлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси  (оқсоқоли) лавозимига номзод Худойназаров Акром Тожибоевичнинг таржимаи ҳоли

Худойназаров акром Тожибоевич 1982 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти –1999 йил Тошкент Давлат Авиация институти ўқишга кабул килинган.Хозирги кунда Жиззах политехника институти талабаси тугалланмаган олий, мутахассислиги Ер усти транспорт хизматлари.

Оилали, 6 нафар фарзанди бор. 2003 йилдан “Бойчибор” фермер хўжалиги иш бошқарувчиси, 2011-йилдан 2013 йилгача “Бирлик” махалла фукаролар йиғини маъсул котиби лавозимида меҳнат қилган.

2013 йилдан буён “Бирлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

 

“Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси  (оқсоқоли) лавозимига номзод Жўраева Хуршида Намозовна нинг таржимаи ҳоли

 

Жўраева Хуршида Намозовна 1973 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги бошланғич таълим.

Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 2009 йил Гулистон давлат университетини тамомлаган. 1990 йилдан
1999 йиллар оралиғида Зомин тумани 30-мактаб ва Фарғона вилояти  Бешариқ тумани  4 мактабгача таълим муассасаларида тарбиячи лавозимида меҳнат қилган.

1999 йилдан буён Зомин тумани 30-умумтаълим мактабда ўқитувчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

 

“Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси  (оқсоқоли) лавозимига номзод Тошбоев Бахтиёр Эшонқулович нинг таржимаи ҳоли

Тошбоев Бахтиёр Эшонқулович 1960 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги муҳандис-механик.

Оилали, 5 нафар фарзанди бор. 1983 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари  институтини тамомлаган. 1983 йилдан 2019 йиллар оралиғида хар-хил ташкилот ва корхоналарда мухандис, рахбар лавозимларида меҳнат қилган.

2019 йилдан буён Зомин тумани “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

 

“Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси    (оқсоқоли) лавозимига номзод Файзуллаев Ўктам  Сайфуллаевич нинг таржимаи ҳоли

Файзуллаев Ўктам Сайфуллаевич 1971 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги  математик.

Оилали,  3 нафар фарзанди бор. 1993 йил  Гулистон давлат университетини тамомлаган. 1993 йилдан буён Зомин тумани 30-умумтаълим мактаби ўқитувчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Таълим сахосида 29 йиллик тажрибага эга

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар