Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин туманида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди

Зомин туманида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди

13 май 2022 йил
264
0

Бугун Зомин тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Омонқулов бошчилигида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди. Мазкур йиғилишда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими бошлиғи Ш.Насруллаев, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи И.Мусурмоновлар, туман аҳолисига ун маҳсулотини кафолатли етказиб бериш учун бириктирилган тадбиркорлик субъектлари ҳамда қолипли нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда аҳолига ун маҳсулотини етказиб берувчи корхона раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги “Коронавирус пандемияси шароитида туман ахолисига давлат ресурсларни хисобига ун махсулотларини тизимли ва кафолатли етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 01-03-/1-638-сонли йиғилиш баёнига асосан давлат ресурсидан ажратилаётган ун маҳсулотини туман аҳолисига ўз вақтида етказиб бериш, ун маҳсулотининг нархи оширилишига йўл қўймаслик бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек қолипли нон ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарларига нон маҳсулоти нархи барқарорлигини таъминлаш, бозорларда қолипли нон маҳсулоти нархининг сунъий равишда оширилишининг олдини олиш лозимлиги тушунтирилди.


Зомин туман ҳокимлиги

ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар