Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин туманида 18 май куни Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловлари бўлиб ўтадиган манзиллар

Зомин туманида 18 май куни Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловлари бўлиб ўтадиган манзиллар

13 май 2022 йил
394
0

Зомин туманида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 18 май кунида бошланaди

 

Жорий йилнинг 18 май куни қуйидаги:

- “Чорвадор” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 33-умумтаълим мактаби биносида.

- “Оқ тепа” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 60-умумтаълим мактаби биносида.

- “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 65-умумтаълим мактаби биносида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.

- “Пешағор” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 5-умумтаълим мактаби биносида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.

- “Бахт” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 25-умумтаълим мактаби биносида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.

- “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 31-умумтаълим мактаби биносида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.

- “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 5-умумтаълим мактаби биносида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади..

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар


 “Чорвадор” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси  (оқсоқоли) лавозимига номзод Мухиддинов Алишер Абдухолиқовичнинг таржимаи ҳоли

 

Мухиддинов Алишер Абдухолиқович 1971 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги зоомуҳандислик.

Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 1993 йил Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.

1993 йилдан - 2008 йиллар оралиғида турли ташкилот ва корхоналарда зоотехник, омбор мудири, хўжалиги раҳбари лавозимларида меҳнат қилган.

2008 йилдан буён Зомин тумани “Култепа” сувдан фойдаланувчилар уюшмаси раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.


 “Чорвадор” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси  (оқсоқоли) лавозимига номзод Душабоев Шухрат Холмирзаевичнинг таржимаи ҳоли

 

Душабоев Шухрат Холмирзаевич 1971 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги география.

Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 2005 йил Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. 2002 йилдан
ҳозирги вақтгача Зомин тумани 62-умумтаълим мактабида география  фани ўқитувчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.


 “Чорвадор” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси  (оқсоқоли) лавозимига номзод Аманқулов Жаҳонгир Абдурашидовичнинг таржимаи ҳоли

Аманқулов Жаҳонгир Абдурашидович 1989 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги ўқитувчи.

2012 йил Гулистон давлат университетини тамомлаган. 2014 йилдан  2021 йиллар оралиғида турли мактабларда  ўқитувчи мактаб психологива директор лавозимларида меҳнат қилган.

2021 йилдан буён Зомин туманидаги 38-умумтаълим мактаби директори лавозимида фаолият юритиб келмоқда. 


“Оқ тепа” маҳалла фуқаролар йиғини раиси  (оқсоқоли) лавозимига номзод Етмишов Бунёд Баходировичнинг таржимаи ҳоли

 

Етмишов Бунёд Баходирович 1981 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги менежмент.

3 нафар фарзанди бор. 2006 йил Жиззах политехника институтини тамомлаган.

1999 йилдан - 2014 йиллар оралиғида турли ташкилот ва корхоналарда  инспекция навбатчиси, солиқ инспектори, бошқарма аудитори лавозимларида меҳнат қилган.

2014 йилдан буён хусусий тадбиркорлик билан шуғилланиб келмоқда.


“Оқ тепа” маҳалла фуқаролар йиғини раиси  (оқсоқоли) лавозимига номзод Самандаров Шодиёр Кенжаевичнинг таржимаи ҳоли

 

Самандаров Шодиёр Кенжаевич 1968 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги ўқитувчи.

3 нафар фарзанди бор. 2006 йил Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган.

1993 йилдан - 2019 йиллар оралиғида турли мактабларда ўқитувчи, директор ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.

2019 йилдан буён Зомин тумани халқ таълим бўлимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича

мутахассиси лавозимида ишлаб келмоқда.

“Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси  (оқсоқоли) лавозимига номзод Фозилов Алишер Эшмирзаевичнинг таржимаи ҳоли

Фозилов Алишер Эшмирзаевич 1966 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги муҳандис-ирригатор.

Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 1990 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини тамомлаган. 1990 йилдан  2019 йиллар оралиғида турли ташкилот ва корхоналарда колонна муҳандиси, бўлим бошлиғи, хўжалиги раҳбари лавозимларида меҳнат қилган.

2008 йилдан буён Зомин тумани “Култепа” сувдан фойдаланувчилар уюшмаси раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

 “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси  (оқсоқоли) лавозимига номзод Қаршибоев Рустам Мамадиёровичнинг таржимаи ҳоли

Қаршибоев Рустам Мамадиёрович 1967 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги қурилиш.

Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1991 йил Бухоро енгил саноат ва озиқ-овқат технологияси институтини тамомлаган. 1991 йилдан 2020 йиллар оралиғида Зомин туманидаги 56- ва 65-умутаълим мактабларида ўқитувчи ва психолог лавозимларида меҳнат қилган.

2021 йилдан буён нафақада.  

“Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси  (оқсоқоли) лавозимига номзод Комилов Олимжон Хусановичнинг таржимаи ҳоли

 

Комилов Олимжон Хусанович 1984 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги агромуҳандислик.

Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 2006 йил Гулистон давлат университетини тамомлаган.

2009 йилдан - 2021 йиллар оралиғида турли ташкилот ва корхоналарда назоратчи, чилангар, мухандис, бўлим бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.

2021 йилдан буён Зомин тумани “Марказгазтаъминот” унитар корхонаси “Даштободшаҳаргаз” филиали “Абонент хизмати” улгуржилар бўйича назоратчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

“Пешағор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси  (оқсоқоли) лавозимига номзод Эргашев Сафар Ачиловичнинг таржимаи ҳоли

Эргашев Сафар Ачилович 1963 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги  қишлоқ хўжалигини режалаштириш.

Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 1984 йил Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. 1980 йилдан 2020 йиллар оралиғида турли ташкилот ва корхоналарда хисобчи, иқтисодчи лавозимларда меҳнат қилган.

2020 йилдан буён “Пешағор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда. 


“Пешағор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси   (оқсоқоли) лавозимига номзод Пирмаматов Ўрозбой Пардабоевичнинг таржимаи ҳоли

Пирмаматов Ўрозбой Пардабоевич 1963 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги умумтехника, меҳнат фани ўкитувчиси.

Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1995 йил Жиззах  давлат педагогика институтини тамомлаган.

1985 йилдан 2016 йиллар оралиғида 58-мактаб ўқитувчиси, директор лавозимларда меҳнат қилган.

2017 йилдан буён 58-мактаб ўқитувчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

“Пешағор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси   (оқсоқоли) лавозимига номзод Жўраев Тохир Янгибоевичнинг таржимаи ҳоли

Жўраев Тохир Янгибоевич 1970 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги  бошланғич таьлим.

Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 1996 йил Жиззах  давлат педагогика институтини тамомлаган.           

1993 йилдан буён Зомин тумани 5-умумтаълим мактаби ўқитувчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда. 

 

“Бахт” маҳалла фуқаролар йиғини раиси  (оқсоқоли) лавозимига номзод Амалова Шаҳноза Ўришевна таржимаи ҳоли

Амалова Шаҳноза Ўришевна 1960 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги  иқтисодчи.

Оилали, 4 нафар фарзанди бор.

1982 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини тамомлаган. 1982 йилдан  2014  йиллар оралиғида турли ташкилот ва корхоналарда калонна мухандиси, махалла масул котиби лавозимларда меҳнат қилган.

2018 йилдан буён Зомин тумани “Бахт” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда. 


“Бахт” маҳалла фуқаролар йиғини раиси   (оқсоқоли) лавозимига номзод Шербеков Улугбек Турдибоевич таржимаи ҳоли

Шербеков Улугбек Турдибоевич 1980 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги  жисмоний тарбия ўқитувчиси.

Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 2009 йил Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган.

2012 йилдан буён Зомин тумани 25-умумтаълим мактабида жисомний тарбия фани ўқитувчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

“Бахт” маҳалла фуқаролар йиғини раиси   (оқсоқоли) лавозимига номзод Хасанов Абдужаббор Мусурмонкуловичнинг таржимаи ҳоли

Хасанов  Абдужаббор Мусурмонкулович 1962 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги  жисмоний тарбия ўқитувчиси ва кураш бўйича тренер.Оилали, 1 нафар фарзанди бор.

1985 йил Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия иниститутини тамомлаган. 1985 йилдан буён Зомин тумани 25-умумтаълим мактаби ўқитувчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда. 

“Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғини раиси  (оқсоқоли) лавозимига номзод Ахмедова Назокат Хазратқуловнанинг таржимаи ҳоли

Ахмедова Назокат Хазратқуловна 1966 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги ўқитувчи. 

Оилали, 4 нафар фарзанди бор.

1989 йил Тошкент давлат университетини тамомлаган. 1981 йилдан 2018 йиллар оралиғида турли ташкилот ва мактабларда ёшлар етакчиси, ўқитувчи, тарбиячи лавозимларида меҳнат қилган.

2020-2022 йиллар оралиғида  Зомин тумани “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 

“Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғини раиси  (оқсоқоли) лавозимига номзод Қаршибоев Музаффар Исматуллаевичнинг таржимаи ҳоли

 

Қаршибоев Музаффар Исматуллаевич 1969 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги ўқитувчи.

Оилали, 5 нафар фарзанди бор. 1996 йил Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтини тамомлаган. 1986 йилдан 2020 йиллар оралиғида турли ташкилот ва корхоналарда ёшлар етакчиси, назоратчи, бўлим мудири лавозимларида меҳнат қилган.

2021 йиллар оралиғида  Зомин тумани халқ таълими бўлими методисти лавозимида фаолият юритган.

“Навоий” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси  (оқсоқоли) лавозимига номзод Лапасов Раимберди Ишанкулович таржимаи ҳоли

Лапасов Раимберди Ишанкулович 1959 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги  муҳандис-геофизик.

Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1983 йил Тошкент политехника институтини тамомлаган.

1976 йилдан  2019  йиллар оралиғида турли ташкилот ва корхоналарда геофизик мухандис, масул котиб лавозимларда меҳнат қилган.

2019 йилдан буён Зомин тумани Навоий қишлоқ фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда. 


“Навоий” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси   (оқсоқоли) лавозимига номзод Тожиев Иномжон Номозбоевич таржимаи ҳоли

 

Тожиев  Иномжон  Номозбоевич  1984 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги  бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иши.

Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 2008 йил Жиззах  давлат  педагогика институтини тамомлаган.

2003 йилдан  2009  йиллар оралиғида  Зомин  41-умуммтаълим  мактаби  ўқитувчиси  лавозимида меҳнат қилган.    

2009 йилдан  буён   Зомин   тумани   74-умумтаълим   мактаби ўқитувчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар