Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИ (ОҚСОҚОЛИ) САЙЛОВЛАРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИ (ОҚСОҚОЛИ) САЙЛОВЛАРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

16 май 2022 йил
353
0

Fuqarolar yig'ini raisligiga navbatdagi saylov 2019-yil mayda o'tkaziladi |  UzReport.news

Хабарингиз бор ушбу йилнинг май ойида махалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловлари бўлиб ўтиш белгиланган бўлиб, Зомин туманида мазкур сайловлар 16-28 май саналари оралиғида ўтказилади.

Бугун ушбу сайловларга старт берилди. Жумладан, 1- сектор ҳудудида Ғофур Ғулом маҳалласида, 2- сектор ҳудудида "Ёшлик" маҳалласида, 3-сектор ҳудудида Улуғбек маҳалласида ва 4-сектор ҳудудида "Туркман" маҳалласида сайловлар бўлиб ўтади.

Сайлов жараёнлари ва натижалари ҳусусидаги тезкор хабарларни каналимизда кузатиб боришингиз мумкин.

МУНОСИБ НОМЗОДЛАР САЙЛАНМОҚДА

 

Таъкидланганидек, бугундан туманимиздаги мавжуд 39 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловларига старт берилди.

16- май санасига тумандаги тўртта сектордаги тўртта маҳаллада сайловлар режалаштирилган бўлиб,

жумладан, 1- сектор ҳудудидаги Ғофур Ғулом маҳалласида ҳам аҳоли вакиллари ўз ҳудудларига муносиб раисни сайлаб олдилар.

 

 

 

 

Шунингдек, Пешағор қишлоғидаги "Ёшлик" маҳалла фуқаролар йиғини раислиги учун ҳам сайловлар бўлиб ўтди. Мазкур ҳудудларда сайловларга аҳоли томонидан фаоллик кўрсатилгани қувонарли хол, албатта.

Зотан, маҳалла - Ватан ичра кичик ватан. Уни муносиб инсонлар бошқариши эса мақсадга мувофиқдир.

 

 

 

 

 

Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, бугун 4-сектор ҳудудидаги "Туркман" махалла фуқаролар йиғини да ҳам фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтди.
Ҳудудидаги 19- умумтаълим мактабида ташкил этилган сайловларга Туркман қиглоғидаги ахоли вакиллари фаол иштирок этдилар.

 

 

3- сектор ҳудудидаги Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтди.
Сайлов жараёнларида махалла аҳли вакиллари муносиб номзод учун овоз бердилар.

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар