Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Сайлов – 2019: Сайловчилар билан учрашувлар

Сайлов – 2019: Сайловчилар билан учрашувлар

11 декабрь 2019 йил
113
0

34-Зомин сайлов округидан Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутатлигига Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Қудратилла Рафиқов Ёшлар марказида сайловчилар билан учрашди.

Учрашув  давомида ишончли вакил томонидан йиғилганларга номзоднинг таржимаи холи ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг, номзод Қ.Рафиқов ўзининг сайловолди дастури билан сайловчиларни таништириб ўтди. Унинг сайловолди дастурида ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғояларини рўёбга чиқариш, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган муҳим масалалар ҳам ўрин олган.

Замонавий халқаро стандартлар ва корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш, хусусий тадбиркорлик ва ташаббускорликни  қўллаб-қувватлаш, давлат харидларининг самарадорлиги ва шаффофлигини таъминлаш, давлат мулки хусусийлаштирилиши таомилини кенгайтириш ва соддалаштириш вазифаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Учрашув давомида номзод сайловчилар томонидан берилган турли хил мавзудаги саволларга атрофлича жавоб қайтарди.

 

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар