Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Янги Ўзбекистон - янги сайловлар

Янги Ўзбекистон - янги сайловлар

14 декабрь 2019 йил
145
0

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари учун ўтказиладиган сайловлар яқинлашмоқда. Бу йилги сайловларда 20 миллиондан зиёд сайловчилар иштирок этиши кутилмоқда. Сайловчиларнинг 2 миллиондан кўпроғини илк бор овоз берувчи ёшлар ташкил этади. «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ушбу сайловларда фуқароларни фаол иштирок этишга чорлаш мақсадида «Янги Ўзбекистон - янги сайловлар» миллий акциясини ўтказиш ташаббуси билан чиққан эди.

Бугун Зомин туманидаги Ёшлар марказида ҳам ушбу акция бўлиб ўтди. Тадбирда сайловга тайёргарлик жараёнлари ҳамда қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида туман сайлов комиссияси раиси ўринбосари Н.Муҳиддинов фойдали маълумотлар айтиб ўтди. Шунингдек, тадбирда туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан мусиқий дастурлар ва сайлов қонунчилигига оид викториналар ўтказилади. Саволларга жавоб берган иштирокчиларга партия вакиллари томонидан эсдалик савғалар тақдим этилди.

Акция доирасида йиғилганлар бу йилги сайловлар янги Сайлов кодексига мувофиқ юқори савияда ташкил этилаётгани, бу эса Ҳаракатлар стратегиясида акс эттирилган прогрессив демократик ғояларнинг яна бир ёрқин ифодаси бўлиб, кўп партиявийлик, сиёсий плюрализм, фикрлар хилма-хиллиги, очиқлик ва шаффофлик тамойиллари жамият ҳаётида тобора кенг жорий этилаётганлиги тўғрисида қўшимча маълумотларга эга бўлишди.

 

«Янги Ўзбекистон – янги сайловлар» миллий акциясини ўтказишдан асосий мақсад фуқароларнинг эътиборини муҳим сиёсий жараёнларга қаратиш, хабардорлигини ошириш, мамлакатдаги ўзларишларга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, уларнинг фаол фуқаролик позицияларини намойиш этишга чорлаш ҳисобланади. Сайловларда у ёки бу номзодга овоз бериш орқали биз келгуси йўналишларимизни белгилаймиз. Умумий келажагимизни қуришда ҳар биримизнинг овозимиз муҳим. Сайловларда қатнашиб, биз ўзимизнинг дунёқарашимиз, сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигимиз, фуқаролик позициямизни намойиш этамиз ҳамда конституциявий ҳуқуқимиздан фойдаланамиз.


 Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар