Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Зоминда сайёр қабул ўтказди

Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Зоминда сайёр қабул ўтказди

14 декабрь 2019 йил
148
0

Зомин туманида Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан, ҳудудларда аҳоли билан бевосита ва тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни жойида ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Худойбергенов раҳбарлигида ишчи гуруҳ сайёр қабул ўтказди.

  

Қабулда Президент маслаҳатчиси ва ўринбосарлар, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Республика Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Мактабгача таълим, Халқ таълими, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари, “Ергеодезкадастр”, Экология ва Автомобиль йўллари давлат қўмиталари, Марказий банк, “Ҳудудгазтаъминот” ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, Темир йўл ёнилғи таъминот бошқармаси вакиллари, вилоят ва туман сектор раҳбарлари иштирок этишди.

  

 Зомин ҳамда Зарбдор тумани аҳолиси иштирок этаётган учрашувда фуқароларнинг ижтимоий, коммунал ва бошқа муаммолари муҳокама этилди.

  

Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулда Республикадан ташриф буюрган ишчи гуруҳ вакиллари алоҳида ҳолда фуқароларни қабул қилди.

 

– Илгари бундай масалаларни ойлаб кутишга тўғри келарди, – дейди С.Худойқулова. – Баъзида, идорама-идора сарсон бўлардик. Мутасаддиларга минг раҳмат, менинг мурожаатим 15 дақиқада ҳал бўлди. Тегишли мутасаддилар масалага масъулият билан ёндашиб, мен каби фуқароларнинг оғири енгил қилаётганидан мамнунман.

 

 

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар