Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда 22 та ҳудудда тиббиёт пунктини ташкил этиш учун махсус контейнерлар ўрнатилмоқда

Зоминда 22 та ҳудудда тиббиёт пунктини ташкил этиш учун махсус контейнерлар ўрнатилмоқда

16 август 2022 йил
331
0

Бугун энг олис, чекка ҳудудларда малакали тиббий хизматни йўлга қўйиш долзарб масала сифатида кун тартибига чиқиб улгурган.

Шу мақсадда, Зомин туманидаги олис аҳоли яшаш пунктларига махсус тиббиёт контейнерлар ўрнатиш бўйича йўл харитаси тасдиқланган. Шунга кўра, жорий йил давомида Чарводор, Навоий, Дуоба, Бешкуби, Ширин, Обиҳаёт, Истиқлол, Гулшан, Нурликент маҳаллалари ҳудудларида жами 22 та тиббий контейнерлар ўрнатилиши режалаштирилган.

Туман ҳокимлиги ва туман тиббиёт бирлашмаси томонидан юқорида кўрсатиб ўтилган маҳалла ҳудудларидан чекка қишлоқларида контейнерларни ўрнатиш учун ер майдонлари танланган ҳамда белгиланган тартибда ажратилган, дейди туман ҳокимининг ўринбосари в.в.б. С.Анваров

– Тиббиёт пунктларини ташкил этиш учун махсус контейнерларни ўрнатиш, инфратузилма яратиш (электр, сув, оқова сув тизими, атрофни ободонлаштириш ва бошқалар), зарур жиҳозлар билан таъминлаш маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширилади. Энг асосийси, ушбу контейнерларда аҳоли ва соҳа мутахассислари учун барча шароитлар яратилган.

 

Куни кеча, ушбу контейнерлар илк намуналари Зомин туманига етиб келди ва Гулшан ҳамда Нурликент маҳаллаларига ўрнатилди.

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар