Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда 50 нафар зиёратчи Умра сафарига йўл олишди

Зоминда 50 нафар зиёратчи Умра сафарига йўл олишди

20 февраль 2020 йил
894
0

Юртимизда сўнгги йилларда мўмин-мусулмонларнинг Умра, Ҳаж зиёратларини адо этишлари учун қулай шароитлар ҳозирлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўтган йилдан бошлаб Умра сафарига борувчи зиёратчиларнинг сонини белгилаш бўйича (квота) чекловлар олиб ташланиши бу борадаги муҳим янгиликлардан бири бўлди дейиш мумкин.

Бугун – 20 февраль куни Зомин шаҳри марказидаги “Маърифат” жоме масжидида туманимизнинг 50 нафар онахонларини муқаддас Умра зиёратига кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда туман ҳокими А.Абдуғаниев, ташкилот ва муассаса вакиллари, зиёратчиларнинг яқинлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Сафар олдидан туман ҳокими зиёратчиларга оқ йўл тилаб, барча мўмин-мусулмонлар боришни орзу қиладиган муқаддас заминда юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, Муҳтарам Президентимиз омонлигини тилаб дуо қилишларини сўради.

– Ушбу сафарнинг яна бир жиҳатини алоҳида эътиборга олишингизни сўрардим, деди туман ҳокими. Ҳозирга қадар Ўзбекистондаги ҳеч бир тумандан бирдани 50 нафар фуқаро Умра сафарига бормаган. Бу ҳам ўзи хос бир натижа, амалга оширилаётган халқпарвар сиёсатнинг, эзгу ишларнинг амалий ифодаси дейиш мумкин.

Зиёратчилар автобусда Тошкент шаҳрига етиб бориб, Тошкент-Мадина йўналиши бўйича учишлари режалаштирилган.

Саудия Арабистонига учаётган зоминлик зиёратчилар аввало Мадина шаҳридаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилганидан сўнг Макка шаҳрига йўл олишади. Зиёратчилар учун мавсум давомида меҳмонхоналар, ошхона ва транспорт хизматлари юқори савияда ташкил этилади.

 Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар