Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда «Миллий халқ ўйинлари» халқаро фестивали ташкил этиш мўлжалланмоқда

Зоминда «Миллий халқ ўйинлари» халқаро фестивали ташкил этиш мўлжалланмоқда

12 март 2020 йил
331
0

Бугун Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси (regulation.gov.uz) сайтида Вазирлар Маҳкамасининг “Миллий халқ ўйинлари” халқаро фестивалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳага кўра, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Фанлар академияси, Жиззах вилояти ҳокимлигининг “Миллий халқ ўйинлари” халқаро фестивалини 2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта, октябрь ойида анъанавий тарзда Жиззах вилояти Зомин туманида ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.

“Миллий халқ ўйинлари” халқаро фестивалини ўтказиш бўйича манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Республика ташкилий қўмитаси ҳам тузилиши мақсад қилинган. Ташкилий қўмита зиммасига фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва ҳомийлик хайрияларини жалб этиш бўйича чоралар кўриш, фестивални ташкил этиш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш вазифалари юкланади.

Фестивални ташкил этиш ва уни ўтказиш бўйича масъул этиб Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги белгиланади.

Жиззах вилояти ҳокимлиги Зомин туманида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширишни, Фестиваль ўтказадиган саҳна майдонлари ва жойларни талаб даражасида тайёрлашни таъминлайди.

Фестивални ташкил этиш ва уни ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган смета асосида қуйидаги тартибда:

30 фоизи – Маданият вазирлигининг харажатлар сметасида маданий тадбирларини ўтказиш учун ҳар йил назарда тутиладиган бюджет маблағлари ҳамда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

30 фоизи – Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг харажатлар сметасида спорт тадбирларни ўтказиш учун ҳар йил назарда тутиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан;

40 фоизи – Жиззах вилояти маҳаллий бюджети, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

Фестивалга хориждан ташриф буюрадиган ҳайъат аъзолари ва делегацияларнинг яшаш, овқатланиш ва ички транспорт харажатлари Фестивални ташкил этиш ва уни ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан қопланиши инобатга олинади.

Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тадбирларнинг тантанали очилиш маросимини ташкилий ва бадиий жиҳатдан пухта тайёрлаш учун юқори малака ва тажрибага эга бўлган сценарий муаллифлари, режиссёрлар, миллий халқ ўйинлари ва спорт усталари, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш санъаткорларни кенг жалб этишни таъминлайди.

 

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар